Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 15
Telefon / faks orqali: 12
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 5
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 12
Umumiy soni: 45
Ko’rib chiqilmokda: 15
Javob yuborildi: 30

Обуна бўлиш

«Юнусобод  дехкон бозори» АЖ

акциядорларининг навбатдан ташкари  умумий йиғилиш

Б А Ё Н И

2016 йил 03 октябрь                                                                                  Тошкент шахри

Акциядорларнинг  навбатдан ташкари умумий йиғилиши Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шахар Юнусобод тумани Мавзе-3 манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2016 йил 03 октябрь куни ўтказилди. Йиғилишда 619139 овозга эга 7 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 94,49 % ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.

Жамият Устав жамғармасининг 94,19%га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти  бошлиғи маслахатчиси  Халиллаев Расулжон Аминбаевич қатнашди.

Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Халиллаев Р.А. – Тошкент шахар Савдо Департаменти  бошлиғининг  маслахатчиси,

Камалов Т. К.- “Тошбозорсавдо” уюшмаси инвестиция булимининг бошлиги

Темиров  Н. М. – «Юнусобод  дехкон бозори»  АЖ  директори 

Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Муминова  Нодира  Тахировна .

Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

Юлдашева  Шахноза, Исломов Дилмурод  ва Отоходжаев  Зиевуддинларни.

Йиғилишга «Юнусобод дехкон бозори» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоси Камалов Толмас Каримович   раислик қилди.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Корпоратив бошқарув Кодексини жорий этиш.
  2. Жамият фаолиятига Корпоратив бошкарув кодекси тавсияларини кабул килганлиги тугрисида хабар бериш шаклини тасдиклаш.
  3. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

- Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

- Ички назорат тўғрисидаги низом;

- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом.

Йиғилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:

Асосий масалаларга 10 минутгача.

Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича жамият директори Н.Темиров сўзга чиқиб жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалада “Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий қилиш ва тасдиқлаш” кўринишида кўриб чиқилганлигини ва умумий йиғилиш қарорига биноан “Жамиятнинг “Корпоратив бошқарув Кодекси” иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга риоя қилиш тасдиқлансин. “Корпоратив бошқарув кодекси”га илова тариқасида ишлаб чиқиладиган низом ва йўриқномаларни тасдиқлаш хуқуқи жамият Кузатув кенгашига берилсин” этиб қарор қабул қилинганлиги, лекин Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қумитасининг 2016 йил 29 августда 4048/02-09-сонли хатида бир қатор акциядорлик жамиятларида, шу жумладан бозорлар ҳамда савдо комплексларида корпоратив бошқарув кодекси акциядорлар умумий йиғилишида талабга мувофиқ қабул қилинмаганлиги муносабати билан ушбу масалани қайтадан қўриб чиқиш зарурияти тугилганлигини айтди хамда кун тартибидаги масала буйича тулик тушунтириш бериб утиб, жамиятда акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш таклифини берди.

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошка хеч кимда таклиф ва эътирозлар булмаганлиги сабабли, акциядорлардан уз бюллетенларига муносабатларини билдиришлари мумкинлигини билдирди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият Кузатув кенгаши аъзоси Т.Камолов сўзга чиқиб, Жамият фаолиятига Корпоратив бошкарув кодекси тавсияларини кабул килганлиги тугрисида хабар бериш шаклини тасдиклаш лозимлигини айтиб утди.

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси Н. Муминова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 11 март куни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган акциядорлик жамиятларида “Корпоратив бошқарув кодекси”нинг ажралмас қисми сифатида бўлган жамиятнинг  қуйидаги ички хужжатларини тасдиқлаб олиш зарурлигини таъкидлаб, йиғилиш қатнашчиларини Низом лойиҳалари билан бирма-бир таништирди:

-   “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом”;

-   “Ички назорат тўғрисидаги низом”;

-   “Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом”;

-   “Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом”.

Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

   Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ хайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди.

(танаффусдан сўнг)

Саноқ хайъати йиғилиш қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди.

1-масала

Ёқлаган 619139  – 100 %

Қарши      0 – 0%

Бетараф      0 – 0 %

Овоз бермади 0 – 0 %

2-масала

Ёқлаган 619139 – 100 %

Қарши      0 – 0%

Бетараф      0 – 0 %

Овоз бермади 0 – 0 %

3-масала

Ёқлаган 619139 – 100 %

Қарши      0 – 0%

Бетараф      0 – 0 %

Овоз бермади 0 – 0 %

Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР  АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбурияти олинсин.

2. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисида хабар бериш шакли 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Жамиятнинг ички хужжатлари яъни, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги, ички назорат тўғрисидаги, ахборот сиёсати тўғрисидаги ва дивиденд сиёсати тўғрисидаги низомлари тасдиклансин.

Баённома имзоланган сана:   «11»  октябрь   2016 йил.

Йиғилиш раиси                                                                         Т. Камолов

Котиба                                                                                        Н. Муминова

 

«Юнусобод деҳқон бозори» акциядорлик жамияти

акциядорларининг 2016 йил 3 октябрдаги

умумий йиғилиш баённомасига 1-сонли илова

Акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

 “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ шуни маълум қиладики,  акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йиғилишининг “03” октябр 2016 йилдаги навбатдан ташкари умумий йигилиш қарори билан жамият томонидан “01” январ 2017 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “31” декабр 2015 йил  № 9 баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.