“КЕЛИШИЛГАН” Жамият Кузатув Кенгашининг 2014 йил 13мартдаги мажлис қарори билан |
“ТАСДИҚЛАНГАН” Жамият акциядорларининг 2014 йил 16 апрелдаги умумий йиғилишқарори билан |
“YUNUSOBODDEHQONBOZORI” ОАЖ
акциядорларининг умумий йиғилиши
тўғрисида”ги Низом
(янги таҳрирда)
Тошкент шахар – 2014й.
I. УМУМИЙ КОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом “YUNUSOBOD DEHQON BOZORI”очиқ акциядорлик жамияти Акциядорлари Умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.2.Низом"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда “YUNUSOBOD DEHQON BOZORI” очишакциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт.
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этучи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.
1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
II. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари
2.1. Умумий мажлис-акциядорлик жамиятини юкори органининг мутлок ваколатига куйидагилар киради:
а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) жамиятни қайта ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатувчи тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г) жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини белгилаш;
е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш), агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига тегишли деб топилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари аъзолари жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйган ёки уни бажаришни барбод қилган тақдирда, улар билан тузилган
шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно";
и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
к) аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
л) жамият жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно) йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
л1) Жамиятнинг кузатувчи кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш бўйича унинг ҳисоботларини эшитиш;
н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик хуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;
п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;
р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:
бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конпертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;
с) содир этилишидан жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:
- бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашса;
- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;
- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса. Тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда:
1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активларининг беш фоизидан ортиқ бўлса;
2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга
конвертация қилинадиган жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади;
т) қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
"а", "б", "в", "д", "р" кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акцияларнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилуви акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади;
III. Умумий йигилишда қатнашиш хуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш хуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).
3.4. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.5. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса –нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.
3.6. Юридик шахс рахбарн - жамият акциядорн Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
3.7. Акциядор - юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий
йиғилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
3.9. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари)қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестримаълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюлеттенлар тўпламини (2-илова) оладилар.
3.10. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига "_________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
3.11. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади.
3.12. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.
IV. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатувчи кенгаш амалга оширади. Кузатувчи кенгаш қуйидагиларни белгилайди:
4.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин тузилган жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга ёзма билдиришнома (3-илова) юбориш йўли билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.
Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан олдин 10 календарь кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.
4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:
жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
жамият акциядорлари реестри тузилган сана;
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишгатайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керакбўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.
4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларгава давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)гажамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятинитекшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) вааудиторлик ташкилотининг хулосаси, якка бошчилик қиладиган ижро этувчиорган, коллегиал ижро этувчи орган, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчибилан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартноманибекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамиятКузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга)номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиганўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставилойиҳаси.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга вадавлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар(материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйичаваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсакцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидагибилдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номиналэгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилганшартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.
4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доиртаклифлар жамиятнинг камида бир фоизовоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башартижамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йилитамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилганакциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибигамасалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтишкомиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сониушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйишсабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унгатегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.
4.8. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.
4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги холлар бундан истиснодир:
4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумиййиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгашива тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учунномзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарориушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масаланикиритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.
4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
V. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:
5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари
Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45 кундан кечикмай амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.
5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси, ёки жамият овоз берувчи акцияларинин камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги холларда қабул қилиниши мумкин, агар:
5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумиййиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидагиқарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинганпайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.
5.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатданташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарориустидансудга шикоят қилиш мумкин.
5.11. Агар 45 кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томониданакциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидақарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмагансабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса,акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришниталабқилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Ушбу ҳолда Акциядорлар умумий йирилишини ўтказишга тайёргарликкўриш харажатлари Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятмаблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнингваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўрибчиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.
VI. Умумий йиғилиш кворуми
6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.
6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат бтта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.
6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.
6.4. Бўлиб ўтмаган Акциядорлар умумий йиғилиши ўрнига чақирилган янги Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акциялари овозларининг жами камида 60 фоизига эгалик қилган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса ҳуқуқий ваколатлидир.
6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш "Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) хозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади.
6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрга мувофиқ аниқланади.
VII. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари
7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади:
раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).
7.2. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорларумумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиумитаркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради.
7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни мухокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари
вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.
7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.
7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкинэмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтишкомиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилотёки бошқарувчи ҳамда номзодлар томонидан ушбу лавозимларгакўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.
7.8. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг бировоз берувчи акцияси - 1 овоз" принципи бўйича амалга оширилади (жамиятКузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб,қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назардатутилган бошқа ҳоллардан ташқари).
7.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овозберишда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилганвариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари хақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.
7.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюлеттенининг умуман хақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.
7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва Кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.
7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.
7.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси Кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги
функцияларини амалга оширади:
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;
овоз бериш бюллетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюлеттенлар ҳисобини олиб боради.
7.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги Умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
овоз бериш бюлетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти(материаллари)ни беради;
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.
7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган Акциядорлар умумий йиғилиши давомидатасдиқланган саноқ комиссияси:
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овозбериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларнитушунтиради;
овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибинитушунтиради;
овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овозберишда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
VIII. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби
8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартибиакциядорларнинг хар бир Умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқтасдиқланади.
8.2. Кузатувчи Кенгаш раиси Умумий йиғилишнинг саноқкомиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият - йирик акциядорликжамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.
8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилишраёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият Устави биланбелгиланган тартибда ўтказилади.
8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланишива тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ватанаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартибимасалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овозберишни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назардатутади.
8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раисмуҳокама қилинаётган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишида бошпринципдан хар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқишхуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳалзтилади.
8.6. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашишистагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиганмасалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.
8.7. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис Акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
IX. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни
9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур Низомнинг 7.9-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.
9.3. Умумий йиғилиш котибияти:
9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни Акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.
9.6. Саноқ Комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.
9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган мухрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.
X. Акциядорлар умумий йигилиши қарорларини бажариш
10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устиданназорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлсава баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатувчи кенгаши амалгаоширади.
10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишдаҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан,уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.
XI. Якуний хулоса
11.1. Мазкур Низом акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиклангандан сунг кучга киради.
Жамият рахбари И.З. Сабиров