Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2022-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 1
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 1
Javob yuborildi: 3

Обуна бўлиш

 


“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисидаг”ги Конуни:
81 – моддасига кура, “Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамият директори ва бошкаруви аъзолари, шунингдек ишончли бошкарувчи уз хукукларини амалга оширишда ва уз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кузлаб иш тутиши хамда белгиланган тартибда жавобгар булиши лозим.


111- моддасига кура, Давлат акциядорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди .
Жамиятнинг хужалик фаолиятига ва бошка фаолиятига давлат органларининг аралашувига йул куйилмайди. Давлат органларининг конунга хилоф харакатлари устидан суд тартибида шикоят килиниши мумкин.
Давлат акциядор сифатида бошка акциядорлар билан бир каторда ушбу Конунда белгиланган тенг хукук ва мажбуриятларга эга булади.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тугрисида”ги конунинг 4 – моддасига кура, акциядорлик жамиятлари тадбиркорлик фаолияти субъектлари хисобланади конунинг 38 – модасида, Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг урни, шу жумладан бой берилган фойда бу зарарни етказган шахс томонидан тула хажмда копланиши керак.

«Юнусобод дехкон бозори» акциядорлик жамиятининг тизимидаги “Ахмад Дониш” филиалининг ер участкасини умумий майдони 5466 кв.м., ер участкаси жойлашган манзил Юнусобод 13-мавзе. Бино ва иншоотлар хисоб варакасига кура, Иншоотлар сони Блок «А» 1763,0 кв.м. Блок «Б» 784,0 кв.м., жами 2547,кв.м., улар бозор балансида булганлиги сабабли бозор мулк ва ер солигини тулайди.

Курсатиб утилган 5466 м.кв. ер майдонида 9 м.кв. иборат 160 хусусий дуконлар жойлашган булиб, булардан бор йуги 10-22 дукон фаолият олиб боришади ва конун хужжатларига асосан 70 дукон зурга мажбурий хизматлар учун 19.02.2021 йилдан бир ойда 1 м.кв. учун 7000 сумдан тулашади яни 1 дукон бир ойда 63000 сум тулайди, бир кунда бу тулов 2100 сумни ташкил килади, бу пулга бир бутилка сув хам сотиб ололмайсиз. Жами 70 (хусусий дуконлардан) х 63000 сум = 4.410.000 сум бир ойда тушум килинади.

Тадбиркорлардан филиалга йигиладиган маблагга бозор 6.500.000 сум факат ер солигини бундан ташкари мулк солиги, коровул, фаррош, кассир, филиал маъмуриятининг ойлик маошлари, сув, свет, таъмирлаш ишларига тулайди в.х.к. “Ахмад Донишда” 10-22 тадбиркор фаолиятини олиб бориш натижасида бозор жамияти хар ой 30.000.000 сум зарар курмокда бир йилда сарф харажатлар (молиявий зарар) 340.000.000 сумни ташкил килаяпти.
Агар барча 160 дукон факат мажбурий хизматлар учун туловларни амалга оширган такдирда хам, 160 х 63000 = 10.080.000 сум булади. Бу маблаг курсатиб утилган харажатларни 1/3 кисмини хам копламайди.

Тошкент шахар хокимининг куйдаги карорларининг 3 иловасига мувофик бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотларидан фойдаланганлик учун ижара туловлар микдорлари куйдагича белгиланган: 27.03.2019 йил 460-сон ( 1 кв.м. учун бир ойлик тулов микдори 36.000 сум), 19.02.2021 йил 203-сон (1 кв.м. учун бир ойлик тулов микдори 42.000 сум).
Тошкент шахар хокимининг 2021 йил 203-сонли карорининг 3 иловасига мувофик бозордаги хусусий дукон эгалари бозор иншоотларидан фойдаланганлиги учун 1 кв.м. учун 42000 сум ижара хаки тулашлари кераклиги тугрисида тадбиркорлар билан бир неча бор мажлисларда тушинтириш ишлари олиб борилган.
Бирок, туловлардан бош тортишканлигидан сунг, бозор низолий масалаларни суд оркали хал этиш харакатларини олиб бормокда..
Натижада ижара хакини ундириш юзасидан судга берган барча даъволаримиз каноатлантирилган.

Дукон эгаларидан уз дуконларидан фойдаланаятганлиги учун эмас, балки хусусий дуконлар бозор иншоотини ичида жойлашганглиги учун бозор ижара хакини конуний талаб килмокда.
Бозор худудидаги хусусий дуконлар эгаларига хусусий мулкларига нисбатдан бозор маъмурияти эътирозлар билдираётгани йук.

Тошкент шахар хокимининг 1995 ййл 06 январдаги 8-сонли карори асосида бозор худудидан ушбу хусусий дуконларга Давлат мулки булган ер участкасига ижара шартномаси 5 йилга берилган ва шу муддат тугаганига бир неча йиллар булди, бундан ташкари, ушбу карор Тошкент шахар хокимининг 2013 йил 31 декабрьдаги 1068 сонли карори билан уз кучини йукотган.

Ер кодексининг 36-моддасида, Ер участкаларига булган хукукларнинг бекор килиниши курсатилган булиб 2 бандига кура, ер участкаси берилган муддат тугаганда.
39 – моддаси Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижара ва ер участкаси мулкдори куйдаги хукукларга эга:
1) ер участкасида ундан фойдаланиш максадига мувофик мустакил хужалик юритиш.

Ер участкаси берилган муддат тугаганига карамай, енгил курилмалик (акфа) дукон эгалари йиллар давомида бозорга тегишли иншоотни ичида жойлашиб бозорга урнатилган тартибда туловларни амалга оширишмаяпти.

Шунингдк, Узбекистон Республикаси Президентининг “Дехкон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил килишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тугрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПК-1326-сонли карорнинг учинчи банди “Бозорларнинг худудида ( конун хужжатларига мувофик дехкон (озик-овкат) бозорлари худудида замонавий савдо комплексларини куруш учун ер участкаларини ажратиш истисно килинган холда) ер участкалари ажратиб беришга шунингдек бозорга тегишли кучмас мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк килиб топширилишига йул куйлмайди”,
Карорининг туртинчи бандида Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари худудий молия ва солик органлари билан келишилган холда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йигимлар, ижара тулови ва курсатиладиган хизматлар киймати микдорларини хар йили тасдиклашлари белгиланган.

Узбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддаси “Узбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва бошка конунларга асосланиб хамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун худудида мажбурий кучга эга булган фармонлар, карорлар ва фармойишлар чикаради”

Янги тахрирдаги “Норматив- хукукий хужжатлар тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунининг 3-моддасида, норматив- хукукий хужжат конунчиликка мувофик кабул килинган, умуммажбурий давлат курсатмалари сифатида хукукий нормаларни белгилашга, узгартиришга ёки бекор килишга каратилган расмий хужжатдир.
Мазкур Конуннинг 6-моддасида, норматив-хукукий хужжатнинг тури сифатида махалий давлат хокимияти органларининг карорлари хам курсатилган.

Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 14-моддасига мувофик, агар конун ёки шартномада зарарни камрок микдорда тулаш назарда тутилмаган булса, хукуки бузилган шахс узига етказилган зарарнинг тула копланишини талаб килиши мумкин.
Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 236-моддасига кура мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конун хужжжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар булмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда куйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, Фукаролик кодексининг 242-моддасига кура, агар мажбуриятни бажариш муддати курсатилмаган ёки талаб килиб олиш пайти билан белгилаб куйилган булса, кредитор хар качон ижрони талаб килишга, карздор эса-ижрони хар качон амалга оширишга хакли булади.
Мажбуриятни дорхол бажариш вазифаси конун, шартнома ёки мажбуриятнинг мохиятидан англашилмаса, карздор бундай мажбуриятни кредитор талаб килган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.

“Юнусобод дехкон бозори” акциядорлик жамиятининг 763 нафар фукаро акциядори ва 2 нафар юридик шахс аъзолари мавжуд, буларнинг хаммаси акцияларни даромад олиш максадида сотиб олишган.

Агар хусусий дукон эгалари уз хукуклари бузилган деб эътироф килсалар, Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексини 1- моддасига кура, бузилган хукуклар тикланишини, уларнинг суд оркали химоя килинишини таъминлаш зарурлигига асосланади.

Бозор маъмурияти хусусий дукон эгаларидан ижара хакини суд оркали ундиришни бошлагандан бери, тадбиркорлар турли идоралага туловлар талаби нотугри кулланиётганлиги хакида мурожаат килишиб келмокда.
Бирок, барча мурожаатларга хукукингиз бузилган булса судга мурожаат килиш хукукларингиз борлиги тушунтириб келинмокда.

Ушбу жавоблардан норозилигини билдириш махсадида тадбиркорларнинг ичида 4-5 ташабускорларини хатти-харакатлари билан колган 10-25 тадбиркорлар хам кушилиб апрел ойини охирларида Тошкент шахар хокимиятига боришган, бу характларнинг хаммаси А.Дониш филиалининг 5466 кв. м. ер майдонини тулик уз назоратига олишиб, уз фаолиятларини давом эттириш ниятида амалга оширишаяпти.

Х.К.Турсуметавани ишончли вакили Г.К.Ирисметова ижара туловлари буйича суднинг биринчи ва иккинчи инстанцияларини карори ва ажримидан норози булиб берган шикояти буйича куйдагиларни маълум киламиз:
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 3-мавзесида жойлашган, хозирги кунда алохида акциядорлик жамияти шаклида фаолият олиб бораётган “Юнусобод деҳқон бозори” 1998 йил қурилиб, фойдаланишга топширилган. Аввал ушбу бозор ва яна бир неча кичик-кичик бозорлари “Олой бозори” акциядорлик жамиятининг шахобчалари (филилаллари) хисобланган. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат кўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 1998 йил 8 июлдаги 602 к-ПО қарорига асосан, очиқ турдаги “Олой бозори” акциядорлик жамиятининг “Юнусобод”, “Ахмад Дониш”, “ТашГРЭСС” бозорлари ва Юнусобод тумани 14-16-17-19 даҳаларида, Муртазаев кўчасида жойлашган кичик шахобчаларини “Олой бозори” ОАЖ таркибидан чиқарилиб, “Юнусобод бозори” ОАЖ таркибига киритилиб, алоҳида янги “Юнусобод бозори” ОАЖ ташкил этилган.
“Юнусобод дехкон бозори” АЖ тизимидаги “Ахмад Дониш” филиали хусусий дуконлар курилишидан олдин, ахолига хар томонлама жудаям кулай дехкон бозори булиб хизмат килган, совдо – сотув асосан иккита иншоотни ичида булар эди. Кейинчалик ушбу иншоотларни ичига 160 хусусий дуконлар курилди. Г.К.Ирисметова шикоятида курсатаётганидек ташландик жой булмаган.
“Ахмад Дониш”га 160 хусусий дуконлар курилганидан буён бозор катта зарар куриб келмокда, бу зарар биргина 2021 йилда 360.000.000 сумни ташкил килган. Бу дегани, дукон эгалари уз фаолиятини бозор акциядорларини хисобидан олиб боришаятгани куриниб турибди.
Жорий йилда хам, дукон эгаларини барчаси ижара туловларидан бош тортиб келишмокда. Дуконлардан бор йуги 10-15 си фаолият олиб боришиб бозорни 5466 кв.м. ер майдонини уз эхтиёрлари учун тула тукуз фойдаланиб келишмокда яни, узиники килиб олишган. Ушбу вазиятдан бозор хар ой 30. 000. 000 сумгача зарар куриб келмокда. Акциядорлар акцияларни фойда олиш учун сотиб олишганлиги, дукон эгаларини мутлако кизиктирмайди. Ушбу холат юзасидан Тошкент шахар хокимиятига, прокуратурага, депутатларга ва бошка идораларга тушинтиришлар берилган.

Ушбу вазиятдан чикиб кетиш учун Узбекистон Республикаси ЕР Кодексининг 39 моддасини куллаб “Ахмад Дониш” филиалини яна олдинги холатига, яни дехкон бозорига утказиш чора тадбирлари якин вакт ичида бошланиши кутилмокда.

“Ахмад Дониш” филиали дехкон бозорига утганидан сунг 500 тадбиркор доимий иш билан таъмирланиб бозорга хар йили 2.000.000.000 сум даромад олиб келиши режалаштирилмокда.