Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 15
Telefon / faks orqali: 12
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 5
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 12
Umumiy soni: 45
Ko’rib chiqilmokda: 15
Javob yuborildi: 30

Обуна бўлиш

 

 

«МАЪКУЛЛАНДИ»

2014 йил 19 ноябрь Кузатув кенгаши йигилишининг
мажлис баёни билан

«ТАСДИКЛАНДИ»

2015 йил 14 апрел Акциядорларнинг умумий    

йигилиш карори билан

 

 

        

«Юнусобод деҳкон бозори»

АЖнинг 2015 йил

ИШ РЕЖАСИ

 

 

Тошкент-2015 йил

 

 

1. ИШ МАЗМУНИ.

"Юнусобод деҳқон бозори" акциядорлик жамияти «Олой бозори» ОАЖ акциядорларининг 1998 йил 25 майдаги умумий мажлис қарорига асосан алоҳида юридик шахс сифатида ажралиб чиққан бўлиб, Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни куллаб кувватлаш Давлат қумитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 8.07.1998 йилдаги 602К-ПО буйругига асосан, Адлия Вазирлигининг «Юридик шахснинг Давлат руйхатидан утказиш туғрисида»ги 22 сентябр 2003 йилдаги 993-сонли гувохномасига ва 1998 йил 9 июлдаги 326-сонли Давлат ордерига асосан фаолият юргазади.

Жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли, 2004 йил 12 августдаги 387-сонли ва 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли, 2012 йил 28 августдаги 253-сонлиқарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан фаолиятни кўрсатиб келмоқда.

Жамият қуйидаги манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Д-3 мавзе.

Жамиятнинг асосий иш фаолияти: Ахолига савдо ва хизмат курсатиш.

Жамиятда ҳозирги кунда 94 нафар ишчи ходим меҳнат қилиб келмокда. Жамият хизмат турлари: сарторошлик, калит ясаш, зооаптека, пойафзал таъмирлаш, кийим кечак - тикиш устахоналари ва бошка маиший хизмат турлари мавжуд.

Жамиятда бозорларига кириб келаетган озик- овкат, кишлок хужалик махсулотларини куригикдан утказиш учун лаборатория, Давлат Солик Инспекцияси ва Милиция таянч пунктлари мавжуд.

Жамият шахримиздаги мехрибонлик уйларига ва хар хил жамиятларга мурувват ердамларини курсатиб келмокда.

Жамият жами 4,36гектар майдонга (шаҳобчалари билан) жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолият кўрсатишлари учун 1814 та савдо ўринлари мавжуд. Жамиятнинг 7 та шахобчасида жами 144 дона савдо жойи мавжуд.

2. ТУШУНТИРИШ АХБОРОТИ.

"Юнусобод деҳқон бозори" АЖ назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари), шунингдек савдо расталари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотдисига хизмат кўрсатувчи мулкий комплексдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига мувофиқ бозорнинг хизматлар кўрсатишдан, бозор ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек патта тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди. Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253- сонли карорининг 21- бандига асосан бозорни бошкариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилиши, унга ушбу Коидалар ва бошка конун хужжатлари талабларига риоя килиш учун жавобгарлик юкланган.

Даромадлар умумий миқдорининг 50 фоизи бозор маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, бозор томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда, ҳамда акциядорларга дивиденд тўлаш мақсадида фойдаланилади, қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга ўтказилади.

3. "ЮНУСОБОД ДЕҲҚОН БОЗОРИ" АЖ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ.

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

  • савдо жойлари учун ундириладиган патта тўловлари;
  • бозорнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
  • сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан олинган даромадлар;
  • арава ва автотўхташ хизмати тўловлари;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги бозорлар жойлашуви ва ихтисослашувига қараб маҳсулотларни савдосини ташкил этилиши ҳар хил кузатилади.

Шу жумладан «Юнусобод деҳқон бозори» АЖда жамиятнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, қуйидаги тартибда таклиф этилади:

  • Қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари савдоси- 95%
  • озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси- 5%

4. "ЮНУСОБОД ДЕҲҚОН БОЗОРИ" АЖ ТАЪСИСЧИЛАРИ.

"Юнусобод деҳқон бозори" АЖ таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг низом жамғармаси 845000,0 минг сўмни ташкил этади. Низом жамғарма номинал қиймати 1300 сўм миқдорида бўлган 650000 дона акцияларга бўлинган. Акцияларнинг хиллари-эгаси ёзилган. Акцияларнинг турлари (тоифалари) – оддий. Жамиятнинг барча акциялари қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • Тошкент шахар хокимияти улуши 94,95 фоиз, 802321,0 минг сум ёки 617170 дона акция;
  • Қолган акциядорлар улуши 5,1 фоиз, 42679,0 минг сум ёки 32830 дона акция

Жамиятнинг корхоналарга куйган узок муддатли инвестициялари:

  •  Ипотека банки АТИБ Мехнат булимии - акциялар киймати 1 185 920 сум 872 дона акция.

5. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНИ.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, жамиятни бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади. "Юнусобод деҳқон бозори" АЖнинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишининг мутлоқ ваколати доирасига қуйидагилар киради:

Умумий мажлис-акциядорлик жамиятини юкори органининг мутлок ваколатига куйидагилар киради:

  • жамият уставига узгартишлар ва кушимчалар киритиш еки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиклаш;
  • жамиятни кайта ташкил этиш;
  • жамиятни тугатиш, оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиклаш;
  • жамият кузатув кенгашининг микдор таркибини белгилаш унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;
  • эълон килинган акцияларнинг энг куп микдорини белгилаш;
  • жамиятнинг устав фондини купайтириш;
  • жамиятнинг устав фондини камайтириш;
  • уз акцияларини кайтариб сотиб олиш;
  • жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;
  • жамиятнинг аудиторини ва унга туланадиган хизмат хакини энг куп микдорини белгилаш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини йиллик хисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиклаш, унинг фойда ва зарарларини таксимлаш;
  • акциялар очик ёзилиш оркали жойлаштирилган холларда акцияларга конвертация килинадиган кимматли когозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик ҳуқуқини қулламаслик туғрисида қарор қабул қилиш;
  • умумий йигилиш иш тартибини тасдиклаш;
  • акцияларни булиш ва жамлаш;
  • йирик битишувларни содир этиш.

Жамиятнинг фаолиятига умумий рахбарлик қилувчи Кузатув Кенгаши бўлиб, Кузатув Кенгаши томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

  • Жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;
  • Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташкари Умумий йигилишларини чакириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрсида»ги Узбекистон Республикаси Конуни 72- моддасининг ун биринчи кисмида назарда тутилган холлар бундан мустасно;
  • Акциядорлар умумий йигилиши кун тартибини тайёрлаш;
  • Акциядорлар умумий йигилишида катнашиш хукукига эга булган акциядорлар руйхатини тузиш санасини белгилаш, шунингдек, акциядорларнинг умумий йигилишини ташкил этиш ва утказиш билан боглик бошка масалаларни хал этиш;
  • Акциядорларнинг умумий йигилиши куриб чикиши учун жамият низомига узгартириш ва кушимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги низомни тасдиклаш ва аудиторини тасдиклаш тугрисидаги масалаларни киритиш;
  • Мол–мулкнинг бозор кийматини белгилаш;
  • Жамият номидан ижро этувчи органи рахбарини бир йил муддатга ёллаш тугрисидаги ёллаш мехнат шартномасини тузиш;
  • жамият йиллик бизнес-режасини маъқуллаш;
  • Ижро этувчи органга туланадиган такдирлаш пули ва компенсациялар микдорларини белгилаш;
  • Жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га туланадиган такдирлаш хаки, компенсациялар микдори буйича тавсиялар бериш;
  • Акциялар юзасидан дивидендлар микдори ва уларни тулаш тартиби буйича тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг захира ва бошка жамгармаларидан фойдаланиш;
  • Жамиятни бошкариш органи фаолияти тартибини белгиловчи хужжатларни тасдиклаш;
  • Жамият филиаларини ташкил этиш ва унинг ваколатхоналарини очиш;
  • Жамиятнинг шуъба ва буйсунувчи корхоналарини ташкил этиш;
  • Жамият Низомида назарда тутилган холларда мол – мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боглик йирик битишувларни тузиш;
  • Жамият директори акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустакил равишда хал килади, Умумий йигилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

Жамият директори:

  • акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошка ташкилотлар ва органлар билан булган узаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
  • акциядорлик жамиятининг низоми ёки бошка хужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф килиш.
  • шартномалар ва контрактлар, шу жумладан мехнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда хисоб-китоб счётлари ва бошка счётлар очиш;
  • узига буйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий булган буйруклар ва курсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиклаш, уни бутлаш хукукига эгадир.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси-жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадлилигини доимо ошириб боришдир.

6. "ЮНУСОБОД ДЕҲҚОН БОЗОРИ" АЖНИНГ МОЛИЯВИЙ ИКТИСОДИЙ АХВОЛИ ТУГРИСИДА МАЪЛУМОТ

Курсаткичлар Улчов бирлиги

01.01.2011 йил

01.01.2012 Йил

2013 йил

2014 йил

1 Ишчилар сони Киши 96 92 94 94
2 Асосий воситалар минг сум 1.246118,1 1452103,8 1517547,5 1517547,5
3 Асосий воситаларнинг колдик киймати минг сум 932.273,1 1062214,1 1045098,0 1045098,0
4 Жами актив киймати минг сум 1.309114,1 1466491,9 1576118,3 2581720,8
5 Товар ва хом Аше захиралари минг сум 36. 322,6 12656,9 1029,8 586736,4
6 Мажбуриятлар, жами минг сум 201.993,8 151052,7 218842,6 1208057,4
7 Бюджетга жами карздорлик минг сум 60.373,2 45551,2 62888,8 35196,1
8 Иш хакидан карздорлик минг сум 31.792,9 34419,2 40677,0 81594,4
9 Соф фойда минг сум 144.807,0 168394,3 143744,0 44922,0

7. ЖАМИЯТНИНГ НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг ҳаракати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятни назорат қилувчи махсус орган кўзда тутилган бўлиб, тафтиш ҳайъати 3 кишидан таркиб топган.

8. ЖАМИЯТНИНГ ДАРОМАДЛАРИ.

1. Жисмоний шахслар томонидан қишлоқ-хўжалиги, гушт маҳсулотлари, балик ва бошка маҳсулотлар билан савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2004 та савдо растасидан олинадиган жой хаки. Жойлар сони ва тулов микдори Тошкент шаҳар хокими карори билан белгиланган нархда олинади.

2. Бино ва иншоатларнинг ижара хаки ва коммунал хизмат туловлари

3. Автоулов тўхташ жойлари

4. Арава хизмати

5. Маиший хизмат хоналари

6. Бошқа даромадлар

9. "ЮНУСОБОД ДЕҲҚОН БОЗОРИ" АЖ НИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР.

1. Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фискал режими:

  • Низом жамғармасининг миқдорини, акциялар чиқарилиши, дивидендларни тўланиш частотаси.
  • Энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгариши;
  • Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
  • Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.
  • Солиқ режими;
  • Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва маҳсулотларга нархлар;
  • Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
  • Жамият хизматлари нархлари;
  • Жамият имиджи;
  • Жамиятнинг жисмоний ривожланиши;

10. "ЮНУСОБОД ДЕҲҚОН БОЗОРИ" АЖ НИНГ МОЛИЯВИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРНИНГ ТАҚСИМОТИ.

Минг сумда

Кўрсаткичлар 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил

2015 йил

Режа Амалда Режа Амалда Режа амалда Режа амалда режа
1

Жами даромад

2706165,0 2889654,4 3224183,3 3372659,7 3580336,9 3795290,7 4244371,2 4222654,5 4684898,3
2 Жой хаки 1328800,0 1409187,2 1664450 1715641,2

1834239,4

1840757,0 2145945,0 2011544,6 2330983,6
3 Хизмат хаки 572510,0 635347,9 667056,1 697250,2 742597,5 793009,5 943140,0 1052697,0 1140820,0
4 Ижара хаки 732580,0 744655,7 810720,0 853840,0 922800,0 1114038,1 1090486,2 1074153,1 1109411,9
5 СХК даромади 0,0 3075,7 0 0 0 0 0 12612,5 3100,0
6 Коммунал хизматлар 67000,0 73568,0 79682,2 91957,8 80700,0 34214,8 57600,0 63331,9 93392,8
7 Бошқа даромадлар 5275,0 23788,5 2275,0 13917,1 0 6815,7 7200,0 8315,4 7200,0
8 Жами харажатлар 958986,0 1103009,5 1194615,5 1189310,6 1313040,0 1376785,5 1479730,8 1640865,6 1675226,0
9 Соф фойда 253817,6 144807,0 147043,2 168394,3 162919,4 143744,0 230505,9 44922,0 178502,7

Жамият бошқаруви кадрлар сиёсатида асосий меҳнат жамоасини сақлаб қолишга интилади, анъанавий рағбатлантириш шаклларидан ташқари, шунингдек ёрлиқлар бериш орқали маънавий рағбатлантириш, меҳнат дафтарчасига рағбатлантириш ёзувлари ва бошқаларни амалга оширади. Юқори ихтисосли фаолият турларида бошқарув вақти-вақти билан вақтинчалик ишчи кучини шартнома асосида жалб этади.

Жамият томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажат қисмида белгиланган маблағ доирасида иш олиб борилади. Имкон даражасида кам маблағ ишлатилиб, режалаштирилган харажатлардан иқтисод қилиниши кўзда тутилади.

Шу билан бирга жамият томонидан 2014 йил давомида бир катор хайрия ишларини ҳам амалга ошириш, тумандаги мехрибонлик уйларига, наврўз умумхалқ байрами, мустақиллик, хайит ва янги йил байрамлари муносабати билан байрам дастурхонлари ташкил этилиши амалгаоширилади.

11. ЖАМИЯТНИНГ 2014 ЙИЛДАГИ ДАРОМАДЛАР СМЕТАСИНИНГ АМАЛДАГИ БАЖАРИЛИШИ.

КУРСАТКИЧЛАР минг сумда
режа амалда фарқи %да
Даромадлар        
1 Жой хаки 2145945,0 2011544,6 -134400,4 93,7
2 Хизмат хаки 943140,0 1052697,0 109557,0 111,6
  шу жум. Авто/тух.даромади 440580,0 444263,0 3683,0 100,8
  СХК товарайланиши 0 106006,8 106006,8 100,0
3 СХК даромади 0 12612,5 12612,5 100,0
4 Ижара хаки 1090486,2 1074153,1 -16333,1 98,5
5 Коммунал хизматлар 57600,0 63331,9 5731,9 110,0
6 банк фоизи даромадлари 0 0 0 0
7 Дивидендлар 0 0 0  0
8 Бошка даромадлар 7200,0 8315,4 1115,4 115,5
  жами даромадлар 4244371,2 4222654,5 -21716,7 99,5
  Мажбурий ажратмалар        
  1,6% пенсия жамғ 67909,9 67562,5 -347,5 99,5
  1,4% йўл жамғармасига 59421,2 59117,2 -304,0 99,5
  0,5% мактаб фондига 21221,9 21113,3 -108,6 99,5
  жами ажратмалар 148553,0 147793,0 -760,0 99,5
  Мажбурий соликлар        
  50% ДСИга ажратма 1835329,3 1823073,9 -12255,3 99,3
1 аъзолик бадали 212218,6 211132,7 -1085,8 99,5
3 Авто/тух. Солиги 338033,7 354867,3 16833,6 104,5
  Даромадлар қолдиғи 1710236,7 1685787,6 -24449,2 99,5
  Жорий харажатлар        
1 Иш хаки 756600,0 766515,2 9915,2 101,3
2 25% туловлар 189150,0 185578,3 -3571,7 98,1
3 Сув ва канализация 60000,0 80813,3 20813,3 134,6
4 Электр куввати 141000,0 221243,3 80243,3 156,9
5 Дезинфекция харажатлари 4134,6 3938,4 -196,2 95,3
6 ГАЗ 2400,0 2371,0 -29,0 99,0
7 Махсустранс 109500,0 111523,5 2023,5 101,8
8 Транс. Харажатлари 7850,0 7811,3 -38,7 99,5
9 Иссиклик энергияси 13100,0 18275,0 5175,0 139,5
10 Телефон телеграф 3195,0 3077,2 -117,8 96,3
11 муниципал мил ходим 50881,2 71106,8 20225,6 139,7
12 Жорий таъмирлаш 23000,0 12310,8 -10689,2 53,5
13 кечиктирилган харажат 11180,0 6237,7 -4942,3 55,8
14 Ас.восита эскириши 49200,0 46339,8 -2860,2 94,2
15 банк % хизмати 16950,0 17813,2 863,2 105,1
16 Талонлар харажати 0 0 0 0
17 бошқа харажатлар 41590,0 85910,8 44320,8 в два раза
  ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР 1479730,8 1640865,6 161134,8 110,9
  СОФ ФОЙДА 230505,9 44922,0 -185583,9 в 5 раз

12. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ томонидан 2015 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси.

1. Жамият маъмурий биносини иситиш тизимидаги кувурларни янгисига алмаштириш,.

2. Жамият маъмурий биноси ички кисмини жорий таъмирлаш

3. Жамиятга электрон тороз сотиб олиш.

4. Жамият худудидаги 2та трансформатор подстанциясини зарур булган эхтиет кисмларини алмаштириш.

5. Жамият худудидаги йулакларни ва автотураргохни асфальт копламалар билан жорий таъмирлаш

6. Жамият худудида ичимлик суви учун урнатилган метал кувурларни   янгисига алмаштириш.

7. Жамият худудидаги барча ювиш мосламарини жорий таъмирлаш.

8. Жамият худудидаги шийпонларни еритиш мосламаларини замонавий турига алмаштириш.

9. Жамият худудида ва шахобчаларда оклаш ва буяш ишларини амалга ошириш

          

13. Жамият тизимида фаолият курсатаетган «Элга хизмат» маъсулияти чекланган жамияти томонидан 2015 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси

1. Самарканд, Тошкент, Наманган, Кашкадаре, Фаргона вилоятларидан картошка, сабзи, пиез, карам, гушт ва бошка кишлок хужалик махсулотларини сифатли ва арзон сотиш учун дехкон фермер хужаликлари билан шартномалар тузиш.

2. Тошкент вилояти «Тошкенпарранда» жамияти билан товук ва тухум махсулотларини арзон ва сифатли килиб халкга етказиб сотиш.

3. Тошкент ва Хоразм вилоятларидан гуруч, дуккакли махсулотларини арзон ва сифатли махсулотларни келтириб шахар ахолисига сотиш учун дехкон ва фермер хужаликлар билан шартномалар тузиш.

4. 2014 йилнинг бахор ойларида Тошкент шахар ахолисини Сурхондаре вилоятида етиштириладиган эртанги картошка билан узлуксиз таъминлаш максадида Юнусобод Миллий банк филиалидан 50 000 000 сум кредит олиш чораларини куриш.

5. Савдо расталари устидаги яроксиз банерларни янгисига алмаштириш.

6. Кишлок хужалик савдо расталарини санитария талабларига риоя килган холда ушлаб туриш.

7. Халк талаб ва истакларини инобатга олган холда кенг камровли халк истеъмол моллари савдосини ташкил килиш.

14. БОШҚА АСОСИЙ РЕЖАЛАР

Жамиятимизнинг 2015 йил учун белгиланган фаолиятида соҳамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Ҳозирги кунда асосий бозоримизнинг буш турган ҳудудларидан унумли фойдаланиш тадбирлари курилмоқда.

Жамиятнинг 2015 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2015 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни ва бир канча амалий ишлар олиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоамизнинг ҳар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалардан тегишли ҳулосалар чиқариб ўз ишларини белгилашлари лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

 

 

«Юнусобод деҳқон бозори»

АЖ директори                                                                 И. Сабиров