Жамият Устав жамғармасининг 94,19%га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғининг маслахатчиси Халиллаев Расулжон Аминбаевич қатнашди.
Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:
Халиллаев Р.А.– Тошкент шахар Савдо Департаменти бошлиғининг маслахатчиси
Халисов Д. М. - Юнусобод тумани хокимининг 1- чи уринбосари.
Темиров Н.М. – «Юнусобод дехқон бозори» АЖ директори в.б.
Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:
Муминова Н.
Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:
Закирова Ф., Атахужаев З., Умарходжаев М.
Йиғилишга Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғининг маслахатчиси Р.А Халиллаев раислик қилди.
Йиғилиш кун тартиби:
1. «Yunusobod dehqon bozori» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.
2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.
6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
8. Жамият директорини сайлаш.
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
11. Жамият Уставига ўзгартириш киритиш.
12. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.
13. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.
14. “Жамиятнинг ижроия органи тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.
15. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
16. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”га риоя қилишни тасдиқлаш.
17. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.
18. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.
Йигилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:
Асосий масалаларга 10 минутгача.
Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.
Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала бўйича жамият бош хисобчиси Н.Х.Аскарованинг хисоботи тингланди. Жамият бош хисобчиси ўз хисоботида 2015 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, 2016 йилга режалаштирилган ишлар хақида хисобот берди, жумладан жамият томонидан, 2015 йил якуни бўйича «Бизнес режага» мувофиқ тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидаги ялпи даромад режаси 4736,3 млн.сўм бўлган, амалда 4906,2 млн.сўмга ёки режа 103,6%га бажарилгани, мажбурий ажратмалар ва харажатлар 3121,7млн.сўмни, жорий харажатлар 1810,9 млн.сўмни ташкил этиб, жамият 178,5 млн.сўм соф фойда ўрнига, -26,4 млн.сўм зарар кўрганини маълум қилди.
Хизмат турлари бўйича хожатхона ва махсулот сақлаш режалари бажарилгани, автотураргох хизмати режаси 477,0млн.сўм бўлгани, амалда 482,3млн.сўм даромад олиниб, режа 101,1%га бажарилгани, СХК товарайланмаси ва унга боғлик даромад режалари 2,6 баробарига бажарилгани, жамият тасарруфидаги бино ва иншоатларини ижарага бериш режаси 1109,4 млн. сўм бўлгани, амалда 1113,0млн. сўм даромад олиниб, режа 100,3%га бажарилгани, хусусий объектларнинг бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун тўлов режаси 51,4 минг сўм бўлгани, амалда 49,9 минг.сўм даромад олиниб ва режа 97,1%га бажарилгани, бошқа даромадлар режаси 7,2минг сўм бўлгани, амалда 39,8минг сўм даромад олиниб, режадан 5,5%га ошиб кетгани хақида хисобот берди.
Берилган саволларга маърузачилар жавоб берганларидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала бўйича «Консаудитинформ» МЧЖнинг 2015 йил якуни бўйича ўтказилган аудит текшируви хулосасини жамият бош хисобчиси Н.Х.Аскарова ўқиб эшиттирди, жумладан, аудит текшируви натижасига кўра, жамият молиявий ва хўжалик фаолияти, хамда бухгалтерия хисоботлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ келиши хақидаги 2016 йил 18 апрелдаги ижобий хулоса берилгани хақида маълумот берди. (аудиторлик текшируви хулосаси илова қилинади).
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг тафтиш комиссияси раиси Мамадалиева Р. йиғилишда иштирок эта олмаганлиги сабабли, тафтиш комиссияси хулосасини жамиятнинг кимматли когозлар буйича мутахассиси Муминова Н.Т. йиғилганларга ўқиб эшиттирди, жумладан, жамият тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилган тафтишга хамда жамият ташқи аудитори “Консаудитинформ” МЧЖнинг 2016 йил 18 апрелдаги ижобий аудиторлик хулосасига асосланиб:
- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилмаганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилмаганлигини;
- аффилланган шахслар билан битимлар, шунингдек йирик битимлар тузилмаганлигини эътироф этишини маълум қилди. (тафтиш хайъатининг хулосаси илова қилинади).
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Н.Х.Аскарова сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуний баланси хақида ахборот берди. Жумладан
Бухгалтерлик баланси (минг сўмда)
№ |
|
Раислик қилувчи акциядорлардан кўрилган масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамиятнинг кимматли когозлар буйича мутахассиси Муминова Н.Т. 2015 йилдаги Кузатув Кенгашининг фаолияти бўйича хисобот берди. Жумладан, Кенгаш томонидан 2015 йил учун тасдиқланган «Бизнес-режа»нинг жамият ижроия органи томонидан бажарилиши тахлил қилиб борилгани, шу билан бирга жамият ижроия органининг хар чоракда хисоботлари тингланиб, мавжуд дебиторлик қарзларини ундириш ишларини жадаллаштириш, бу каби қарзларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик, даромадлар ва харажатлар сметаси кўрсаткичларини бажариш, белгиланган харажатлардан ортиқ харажатга йўл қўймасликка доир масалалар кўрилгани хамда Хукуматимиз томонидан қабул қилинган фармон, қарор ва фармойишларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан тавсиялар бериб борилгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига мувофиқ қўшимча эмиссия акциялари чиқарилиши қарори қабул қилиниб, номинал қиймати 1300 сўм бўлган 560137 дона акция биржадан ташқари эркин савдоларга чиқарилгани, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилгани, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 2015 йил учун тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси режасига ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилгани, хар чорак якуни бўйича жамият Тафтиш қомиссиясининг жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси тинглаб борилгани хақида хисобот берди. (жамият Кузатув Кенгаши хисоботи илова қилинади).
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият бош мухосиби Аскарова Н.Х. сўзга чиқиб, 2015 йил молиявий натижалар буйича маълумот берди.
1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум- 3753268200 сўм
2. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси- 2664755100 сўм
3. Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар- 2691181600 сўм
4. Ҳисобот давридаги соф фойда- -26426500 сўм.
Умумий йиғилиш мухокамасига жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича кўрилган 26426500 сўм зарари хисоб варағини тасдиқлаш ва жамият балансидаги қопланмаган зарар хисобига қўшиш таклифи киритилаётганини маълум қилди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият бош хисобчиси Аскарова Н.Х. сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йилга режалаштирилган “Бизнес-режаси”, хамда “2016 йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди Жумладан, бизнес-режасидаги 2016 йилга режалаштирилган ишлар, даромад олиш манбалари, соф фойда режасини амалда ошириш вазифасини йиғилиш иштирокчилари томонидан мухокама этилди. (“Бизнес-режаси” ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” тўлалигича илова қилинади).
Маърузачининг берилган саволларга жавобидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги саккизинчимасала бўйича раислик қилувчи жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишхукмига ижроия органи рахбари лавозимига учта номзод курсатилганлигини кайд этди. Булар Темиров Нарзулла Муйдинович, Иногомов Акмалхон Баходирович, Кабиров Азиз Тахирджанович мажлис қатнашчиларини уларнинг маълумотномалари билан йигилиш иштирокчиларини таништирди.
Маърузачининг берилган саволларга жавобидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Раислик қилувчи кун тартибидаги тўққизинчимасалага ўтиб, 2016 йилда жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолигига номзодлар тарқатилган овоз бериш бюллетенларида келтирилганлигини билдириб, акциядорлардан ушбу масала бўйича кумулятив овоз бериш йўли билан овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Раислик қилувчи кун тартибидаги ўнинчимасалага ўтиб, жамиятнинг Тафтиш комиссиясиаъзолигига номзодлар тарқатилган овоз бериш бюллетенларида келтирилганлигини билдириб, акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори, 2015 йил 21 декабрдаги ПФ-2454-сонли қарори фармони, хамда 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига хамда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли қонунига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан, “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан, “Жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан, “Жамият директори тўғрисидаги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича жамият ходимлар бош нозири З.Атахужаев сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш зарурати юзага келгани, эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, жамиятни бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш мақсадида, жамият ташкилий тузилмасини қайта тасдиқлаш юзасидан таклиф тайёрланиб, кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда маъқулланганлигини маълум қилди ва жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича жамият жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 11 март куни оммавий ахборот воситаларида акциядорлик жамиятларида “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш юзасидан тавсиялар чиққанини маълум қилиб, жамият фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун унинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, жамиятни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жамият ижроия органи томонидан “Корпоратив бошқарув кодекси” лойихаси тайёрлангани, хужжат лойихаси жамият кузатув кенгаши томонидан 2016 йил 20 майдаги мажлисда кўриб чиқиб, тасдиқлангани, “Корпоратив бошқарув кодекси”га амал қилиш масаласи жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши белгиланганлигини маълум қилиди ва “Корпоратив бошқарув кодекси” билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. (жамият “Корпоратив бошқарув кодекси”илова қилинади).
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича жамият жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарорининг 8-бандида “- корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича тавсиялар, жумладан, узоқ муддатли истиқболда ривожланиш стратегияси ва вазифалари, ички назорат тизимлари ва ижро органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш” вазифалари белгилангани, хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарори билан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиб, жамият акциядорлари умумий йиғилишига жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш, хамда ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятниривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш юклатилганини инобатга олиб, “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ишлаб чиқилгани, ушбу стратегия беш йил муддатга мўлжалланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича жамият жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарорининг 8-бандида “- корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича тавсиялар, жумладан, узоқ муддатли истиқболда ривожланиш стратегияси ва вазифалари, ички назорат тизимлари ва ижро органининг акциядорлар ҳамда инвесторлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш” вазифалари белгилангани, хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарори билан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиб, жамият акциядорлари умумий йиғилишига жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш, хамда ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятниривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш юклатилганини инобатга олиб, “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ишлаб чиқилгани, ушбу стратегия саккиз йил муддатга мўлжалланганини маълум қилди ва йиғилиш иштирокчиларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди.
Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ хайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди.
(танаффусдан сўнг)
Саноқ хайъати мажлис қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди.
1-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 5150 – 0,8194% Қарши 0 – 0,0% |
2-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 5150 – 0,8194% Қарши 0 – 0,0% |
3-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 5150 – 0,8194% Қарши 0 – 0,0% |
4-масала Ёқлаган 623313 – 99,1756% Бетараф 5180 – 0,8242% Қарши 0 – 0,0% |
5-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 5150 – 0,8194 |
6-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 5150 – 0,8194 |
7-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 5150 – 0,8194 |
8.1.-масала Ёқлаган 628488 – 99,9990% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 0 – 0,0% Хеч канакасига овоз бермаган 5- 0,001% 8.2.-масала Ёқлаган 0 – 0,0% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 628061 – 99,9311% Хеч канакасига овоз бермаган 422- 0,067% 8.3.-масала Ёқлаган 0 – 0,0% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 627961 - 99,9152% Хеч канакасига овоз бермаган 422- 0,067% Хакикий эмас 100-0,0159% |
10-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 5150 – 0,8194% Қарши 0 – 0,0% |
9-масала (Кумулятив овоз бериш натижалари) 9.1. Халисов Дониер Муратович 4322677 - та овоз 9.2. Хакимов Рауф Арипович 4321290 - та овоз 9.3. Хайдаров Бахтиер 4320404 - та овоз 9.4. Исраилов Баер 35910 - та овоз 9.5. Саидахмедов Окил 4320190 - та овоз 9.6. Камолов Толмас Каримович 4320261- та овоз 9.7. Иногомов Равшан Тулкунович 4320190 - та овоз 9.8. Мамадалиева Раъно Мирисламовна 0- та овоз 9.9. Пулатов Рахим Бурхонович 36085- та овоз 9-10 Саримсоқов Алишер Тухтамишевич 4320190 - та овоз |
||
11-масала Ёқлаган 623343 – 99,1804% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 0 – 0,0% Хеч канакасига овоз бермаган 5150-0,819% |
12-масала Ёқлаган 628493 – 99,9998% Бетараф 0 – 0,0% Қарши 0 – 0,0% |
13-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
14-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
15-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
16-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
17-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
18-масала Ёқлаган 623333 – 99,1788% Бетараф 10 – 0,0016% Қарши 5150 – 0,8194% |
Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.
КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР
АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. «Yunusoboddehqonbozori» АЖнинг 2015 йил якуни бўйича иш фаолияти юзасидан жамият директорининг хисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолиятига қониқарли бахо берилсин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф 5150 та овоз – 0,8194%).
2. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан «Консаудитинформ» МЧЖнинг 2016 йил 18 апрелдаги ижобий аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф 5150 та овоз – 0,8194%).
3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф 5150 та овоз – 0,8194%).
4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 623313 та овоз – 99,1756%, қарши – йўқ, бетараф 5180 та овоз – 0,8242%).
5. Жамият Кузатув Кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – 5150 та овоз, бетараф - йўқ).
6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича кўрилган 26 425 500сўм зарари хисобварағи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. Ушбу зарар жамият баланси 450-қаторидаги қопланмаган зарар хисобига киритилсин (ёқлаган 623343та овоз – 99,1804%, қарши 5150 та овоз, бетараф йўқ).
7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият директори (Н. Темиров)га «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф 5150 та овоз – 0,8194%).
8. Жамият директори этиб купчилик овоз билан Темиров Нарзулла Муйдинович 1 йил муддатга сайлансин.
9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:
9.1. Халисов Дониер Муратович 4322677 - та овоз
9.2. Хакимов Рауф Арипович 4321290 - та овоз
9.3. Хайдаров Бахтиер 4320404 - та овоз
9.4. Саидахмедов Окил 4320190 - та овоз
9.5. Камолов Толмас Каримович 4320261 - та овоз
9.6. Иногомов Равшан Тулкунович 4320190 - та овоз
9.7. Саримсоқов Алишер Тухтамишевич 4320190 - та овоз
10. Жамият Тафтиш комиссиясига Мамадалиева Раъно, Холматова Тамара, Маткурбонов Ойбеклар сайлансин. (ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф 5150 та овоз-0,8194%).
11. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ жамият Уставига ўзгартиришлар киритиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.(ёқлаган 623343 та овоз – 99,1804%, қарши – йўқ, бетараф – йўқ, хеч канакасига овоз бермаган 5150 та овоз-0,819%).
12. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.(ёқлаган 628493 та овоз – 99,9998%, қарши – йўқ, бетараф - йўқ)
13. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.(ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
14. “Жамият Директори тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
15. Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси” (янги тахрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
16. Жамиятнинг “Корпоратив бошқарув Кодекси” иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга риоя қилиш тасдиқлансин. “Корпоратив бошқарув кодекси”га илова тариқасида ишлаб чиқиладиган низом ва йўриқномаларни тасдиқлаш хуқуқи жамият Кузатув кенгашига берилсин. (ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
17. “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.(ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
18. “Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.(ёқлаган 623333 та овоз – 99,1788%, қарши 5150 та овоз-0,8194%, бетараф 10та овоз-0,0016%).
Баённома имзоланган сана: «24» июнь 2016 йил.
Йиғилиш раиси Халисов Д. М.
Котиб Муминова Н.Т.