«Юнусобод деҳқон бозори» очиқ акциядорлик
жамияти Тендер комиссиясининг мажлис
БАЁНИ
2014 йил 6 феврал |
Тошкент шахри |
Тендер комиссияси раиси: |
И.З. Сабиров |
Директор в в.б. |
Тендер комиссияси раиси ўринбосари: |
Х.Ш.Талибжанов |
Директорнинг хавфсизлик бўйича ўринбосари |
Тендер комиссияси аъзолари: |
Н.Х.Асқарова Н.Т.Мўминова |
Бош мухосиб Қимматли қоғозлар бўйича мутахасис |
М.С.Умарходжаев |
Директор ёрдамчиси |
|
Ш.К.Шабабаев |
Мухандис-механик |
|
Ж.А.Набиев |
Хўжалик ишлари мудири |
|
Таклиф этилганлар:
Р.Р.Ходжаев - Қурилиш бўйича техник назоратчи
Кун тартиби:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 23 январда ўтказилган 2-сонли махсус йиғилиш баёни ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 ноябрдаги 863-сонли қарорига асосан бозор худудида узунлиги 30 метрдан кам бўлмаган доимий савдо ярмарка дўкони қурилишини лойиҳалаш учун лойиҳа ташкилотини танлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масала билан таништириш учун сўз жамият бошкаруви раиси И.З.Сабировга берилди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 23 январда ўтказилган 2-сонли махсус йиғилиш баёнининг г-бандига ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 ноябрдаги 863-сонли қарорига асосан бозор худудида узунлиги 30 метрдан кам бўлмаган доимий савдо ярмарка дўкони қурилишини хомий ташкилот “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси билан ҳамкорликда амалга ошириш бўйича топшириқ берилганини айтиб ўтди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида объект қурилиши бўйича техник назоратчи вазифасига мутахасис сифатида Р.Р.Ходжаев билан 2014 йил 3 февралда меҳнат келишуви асосида шартнома тузилганини билдирди.
Шу билан бирга, жамият бошқаруви раисининг 2013 йил 1 апрелдаги 11-сонли буйруғи билан жамиятда доимий фаолият юритувчи тендер комиссияси таркиби тузилганлигини айтиб ўтди ва сўзни Р.Р.Ходжаевга берди. Р.Р.Ходжаев ўз сўзида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 ноябрдаги 863-сонли қарорининг 3-бандига асосан бозор жамияти лойиҳа ишларини бажаришга масъул этиб тайинланганлиги сабабли лойиҳа ташкилоти билан объектни лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқишга шартнома тузиш зарурлигини билдирди. Бу борада қуйида кўрсатиб ўтилган лойиҳа ташкилотлари билан музокаралар олиб борилгани ҳамда тижорат таклифлари йиғилганини маълум қилди.
№ |
Лойиҳа ташкилотлари номи |
Тижорат таклифи бўйича шартнома суммаси (сўм) |
Лойиҳа ишларини бажариш муддати |
1 |
“Arxitektor Fayzullaevning shaxsiy ijodiy ustaxonasi” МЧЖ |
15 871 200 |
90 иш куни |
2 |
“VARIA” МЧЖ |
17 000 000 |
90 иш куни |
3 |
“AZIZ PROJEKT” МЧЖ |
18 000 000 |
80 иш куни |
Мазкур ташкилотлар билан музокаралар олиб борилиб, “Arxitektor Fayzullaevning shaxsiy ijodiy ustaxonasi” МЧЖ билан қўшимча музокара олиб борилиши натижасида ташкилотнинг 2014 йил 6 февралдаги 4-сонли жавоб хатига асосан шартнома суммасини яна тушириб, 12 500 000 сўм этиб белгиланганини ҳисобга олиб, ушбу ташкилот билан шартнома тузиш мақсадга мувофиқ деб топилди. (жавоб хати илова қилинади.)
Кун тартибидаги муҳокама этилган масала юзасидан мажлис
Қарор қабул қилди:
Тендер комиссияси раиси: |
И.З. Сабиров |
Тендер комиссияси раиси ўринбосари: |
Х.Ш. Талибжанов |
Тендер комиссияси аъзолари: |
Н.Х. Асқарова Н.Т. Мўминова |
М.С. Умарходжаев |
|
Ш.К. Шабабаев |
|
Ж.А. Набиев |
|
Курилиш буйича техник назоратчи: |
Р.Р. Ходжаев |