Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 3
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 10
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 8

Обуна бўлиш

“КЕЛИШИЛГАН”

Жамият Кузатув Кенгашининг

2014 йил 13 мартдаги

мажлис қарори

билан

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Жамият акциядорларининг

2014 йил 16 апрелдаги

умумий йиғилишқарори

билан

 


“YUNUSOBOD DEHQON BOZORI” ОАЖнинг
Кузатув Кенгаши тўғрисида”ги Низоми
(янги таҳрирда)

 

 

 


Тошкент шаҳар – 2014 й.

 

1.Умумий коидалар

1.1. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига ва «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур Низомда акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгашини (кейинги ўринларда матнда «Кузатувчи кенгаш» деб юритилади) ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларни хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
1.3. Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Низоми акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиш томонидан тасдиқланади.
1.4. Кузатувчи кенгаш жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади, қонун ва жамият уставида фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
1.5. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби уставда ёки Акциядорларнинг умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.
1.6. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи жамият акциядорлари сони 500 дан ортиқ бўлганда Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби еттита аъзодан кам бўлмаслиги керак.
1.7. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи жамият акциядорлари сони 1000 дан ортиқ бўлганда Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби тўққизта аъзодан кам бўлмаслиги керак.

2. Кузатувчи кенгашнинг ваколатлари

2.1. Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
2.2. Жамият  акциядорларининг  йиллик   ва  навбатдан  ташқари умумий йиғилишларини чақириш,  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни  72-моддасининг  ўн биринчи  қисмида назарда тутилган  ҳоллар бундан мустасно;
2.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
2.4. Акциядорларнинг  умумий  йиғилиши ўтказиладиган  санани белгилаш;
2.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият  акциядорлари  реестрини  шакллантириш  санасини белгилаш;
2.6. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 65-моддаси биринчи  қисмининг  иккинчи,  ўн иккинчи хатбошиларида  назарда  тутилган  масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;
2.7. Акцияларнинг  номинал  қийматини кўпайтириш  орқали  ёки эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида жамият томонидан  қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий  йиғилишининг  қарорига биноан кузатув кенгашига  шундай ҳуқуқ  берилган бўлса;
2.8. Эмиссиявий қимматли  қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган  бўлса;
2.9. Мол-мулкнинг  бозор  қийматини  белгилашни  ташкил  этиш;
2.10. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар,  облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш тўғрисида  қарорлар  қабул  қилиш, агар  жамият  уставига  мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув  кенгашига шундай ҳуқуқ  берилган  бўлса;
2.11. Агар жамиятнинг йиллик  бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг  ваколати доирасига  киритилган бўлса  ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг  умумий йиғилишида кузатув  кенгашига топширилган бўлса, бундай бизнес-режани тасдиқлаш;
2.12. Корпоратив  маслаҳатчини  тайинлаш,  агар жамият уставида бундай лавозимни  жорий  этиш  назарда  тутилган  бўлса;
2.13. Агар   жамиятнинг   йиллик   бизнес-режасини   тасдиқлаш   жамият уставида  кузатув  кенгашининг  ваколат  доирасига  киритилмаган бўлса ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кузатув кенгашига  топширилмаган бўлса,  жамиятнинг  йиллик  бизнес-режасини  маъқуллаш.  Бунда  жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши  мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
2.14. Ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;
2.15. Жамиятнинг ижроия органи  фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига  юклатилган  вазифаларни   бажариш  учун  уларни   олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари   фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
2.16. Агар жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса, ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
2.17. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан  ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига  тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;
2.18. Акциялар  бўйича  дивидендлар миқдори  ва  уларни тўлаш  тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
2.19. Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
2.20. Жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
2.21. Жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;
2.22. Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
2.23. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг VIII  бўлимида  назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни олиш ва  мол-мулкни бошқа  шахсга ўтказиш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;
2.24. Агар битимлар тузишдан манфаатдорлик бўладиган бўлса, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;
2.25. Акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларидаги  иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш;
2.26. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва  жамият уставига  мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.
2.27. Жамият  кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, тайинлаш

3.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг  умумий йиғилиши  томонидан бир йиллик  муддатга  сайланадилар.
3.2. Жамият  кузатув  кенгаши таркибига  сайланган  шахсларнинг  қайта сайланишлари тайинланишлари  чекланмайди.
3.3. Жамият  коллегиал  ва  яккабошчилик  асосидаги  ижроия  органининг аъзолари кузатув кенгашига сайланишлари мумкин эмас.
3.4. Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур  жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари  бўлиши мумкин  эмас.
3.5. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга  нисбатан қўйиладиган талаблар жамият устави билан ёки акциядорлар умумий  йиғилиши тасдиқлаган қарор билан белгилаб қўйилиши мумкин.
3.6. Жамият кузатув  кенгашининг миқдор  таркиби устав  ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгилаб қўйилади.
3.7. Оддий  (одатдаги)  ёки  бошқа  овоз  берувчи  акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони беш юздан  ортиқ бўлган очиқ турдаги жамият  учун кузатув  кенгашининг миқдор  таркиби етти аъзодан  кам  бўлиши,   оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз  аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.
3.8. Акциядор ўзига  тегишли акциялар  бўйича овозларни  жамият кузатув кенгашининг битта номзодига  тўлиқ беришга ёки  бир нечта номзод  ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
3.9. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
3.10. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
3.11. Кумулятив овоз  беришда ҳар  бир акциядорга  тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни  икки  ва  ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
3.12. Давлат вакили лавозимига кўра  жамият кузатув  кенгашининг аъзоси бўлиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

4. Кузатувчи кенгаш раиси

4.1. Жамият  уставида  ўзгача  қоида  назарда  тутилмаган бўлса, жамият кузатув  кеигашининг  раиси  кузатув  кенгаши  аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши  аъзолари умумий сонига нисбатан  кўпчилик овоз билан сайланади.
4.2. Жамият  уставида  ўзгача  қоида  назарда  тутилмаган бўлса, жамият кузатув  кенгаши  ўз  раисини  кузатув  кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
4.3. Жамият  кузатув  кенгашининг  раиси  унинг  ишини  ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради  ва уларда раислик қилади,  мажлисда баённома юритилишини  ташкил этади,  жамият уставида  ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
4.4. Жамият  кузатув  кенгашининг  раиси  йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

5. Кузатувчи кенгаш мажлиси

5.1. Жамият  кузатув  кенгашининг  мажлиси  кузатув  кенгашининг  раиси томонидан унинг  ўз ташаббуси  билан, кузатув  кенгашининг аъзоси,  тафтиш комиссиясининг,   жамият   ижроия  органининг,  шунингдек  жамият уставида белгилаб қўйилган  бошқа  шахсларнинг талабига  биноан  чақирилади. Жамият
кузатув  кенгашининг  мажлисини   чақириш  ва   ўтказиш  тартиби  уставда белгилаб  қўйилади.
5.2. Кузатув  кенгаши  мажлисини  ўтказиш  учун  кворум жамият уставида белгилаб қўйилади, бироқ у  кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг  етмиш беш  фоизидан  кам  бўлмаслиги  керак.  Кузатув  кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган  миқдорнинг етмиш беш  фоизидан кам бўлиб  қолса, жамият  кузатув  кенгашининг  янги  таркибини  сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан  ташқари) умумий  йиғилишини чақириши  шарт. Кузатув кенгашининг  қолган   аъзолари  акциядорларнинг   ана  шундай   фавқулодда (навбатдан ташқари)  умумий йиғилишини  чақириш тўғрисидагина  қарор қабул қилишга ҳақлидир.
5.3. Жамият  кузатув  кенгашининг  мажлисида  қарорлар,  агар   кузатув кенгаши  мажлисини  чақириш  ва  ўтказиш  тартибини  белгилаб берувчи ушбу Қонунда,  жамият  уставида  ўзгача  қоидалар  назарда  тутилмаган   бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик  овози билан қабул қилинади.  Жамият кузатув кенгаши мажлисида  масалалар ҳал этилаётганда  кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
5.4. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи    қисмларлар кўрсатилган масалалар  бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан  қабул  қилинади.
5.5. Жамият кузатув кенгаши  томонидан давлат вакили  иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек  вето қўиилган  қарорлар  ижро  этилмайди.
5.6. Жамият кузатув кенгашининг  бир аъзоси  ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
5.7. Жамият  уставида  кузатув   кенгаши  аъзоларининг  овозлари тенг бўлинган  ҳолларда  кузатув  кенгашининг  қарорини  қабул  қилишда  жамият кузатув  кенгаши  раисининг  ҳал  қилувчи  овоз  ҳуқуқи  назарда  тутилиши мумкин.
5.8. Жамият   кузатув   кенгашининг   мажлисида   баённома   юритилади. Кузатув  кенгаши  мажлисининг  баённомаси  мажлис  ўтказилганидан  сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вақт;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз  беришга  қўйилган  масалалар,  улар юзасидан ўтказилган овоз
  • бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

5.9. Жамият  кузатув  кенгаши  мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган  жамият  кузатув  кенгаши  аъзолари  томонидан  имзоланади,  улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

6. Кузатувчи кенгаш аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятлари

6.1. Кузатувчи кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда мухокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;           
6.2. Кузатувчи кенгаш қарорига кўра мўайян даврда акциядорлик жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
6.4. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг хар бир аъзоси учун аниқ амалага оширилади. Кузатувчи кенгашнинг хар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолияти самарадорлигига қараб акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
6.5. Кузатувчи кенгашнинг жамият битишув тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битишув тўғрисидаги қарор  эса Кузатувчи кенгаш томонидан, қонунда назарда тутилган холларда, тегишли равишда Кузатувчи кенгаш аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
6.6. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр – хотинлари, ота – оналари, болалари, ака – укалари, опа – сингиллари, шунигдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:

  • бундай битишувнинг томонлари хисоблансалар ёки ундай вакил ёки воситачи сифатида қатнашсалар;
  • битушувларнинг томони хисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар;
  • битишув томони хисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга хисобланадилар;

6.7. Кузатувчи кенгаш аъзолари Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита хақ олиш хуқуқига эга эмас.
6.8. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий хуқуқлар, хўжалик фаолияти сохасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий  бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмас.
6.9. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини халол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.

7. Кузатувчи кенгаш аъзоларини рағбатлантириш

7.1. Жамият Кузатувчи Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш жамият Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Жамият Кузатувчи Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш хақидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади.

8. Кузатувчи кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги:

8.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун хужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.
8.2. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига даъво билан судга мурожаат қилишга хақлидир.

9. Якуний хулоса

9.1. Мазкур Низом акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

 


Жамият рахбари                    И З. Сабиров