Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 15
Telefon / faks orqali: 12
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 5
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 12
Umumiy soni: 45
Ko’rib chiqilmokda: 15
Javob yuborildi: 30

Обуна бўлиш

Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлиги

2014 йил «____» _________ йилда

______ -сонли баённома

билан    

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

«YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» OAJакциядорларининг 2014 йил 1 июлдаги

навбатдан ташқари Умумий йиғилиши

қарори билан

 

«ТАСДИКЛАНГАН»

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               

                                      

«YUNUSOBOD DEHQON BOZORI»

Aksiyadorlik jamiyatining

 

У С Т А В И

(янги таҳрири)

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент шаҳри - 2014 йил

 

 

М У Н Д А Р И Ж А

1. Умумий қоидалар

2. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта мазили, юридик мақоми

3. Жамият фаолиятининг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)

4.  Устав фонди

5.  Акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар

     5.1.   Акциялар

     5.2.   Корпоратив облигациялар

     5.3.   Акциялар ва корпоратив облигацияларни жойлаштириш

5.4.   Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда имтиёзли олиш ҳуқуқи

     5.5.     Жойлаштирилган акцияларни Жамият томонидан олиш

6.  Акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7.  Даромади (фойда)ни тақсимлаш, дивидендларни тўлаш ва зарарни қоплаш

8.  Захира ва бошқа фондлар

9.  Жамиятни бошқариш ва Жамият фаолиятини назорат қилиш

       9.1.Акциядорларининг Умумий йиғилиши

       9.2. Кузатув кенгаши

       9.3. Директор

       9.4.Тафтиш комиссияси

       9.5.Аудиторлик ташкилоти

10. Ҳисоб ва ҳисобот

11. Хужжатларни сақлаш

12. Жамият ва Жамиятнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги ахборот

13. Жамият томонидан йирик битимлар тузиш 

14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш

15. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш

16. Якуний қоидалар 

 

1. Умумий қоидалар

1.1. «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» Aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда Жамият деб юритилади)мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги 370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, юридик мақоми

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

 давлат тилида лотин алифбосида:

тўлиқ – «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI»Aksiyadorlik jamiyati;

қисқартирилган –«YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» AJ;

давлат тилида кирилл алифбосида:

тўлиқ – «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» Акциядорлик жамияти;

қисқартирилган –«YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» АЖ;

рус тилида:

тўлиқ –Акционерное общество «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI»

қисқартирилган –АО«YUNUSOBOD DEHQON BOZORI».

Жамият ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқига эгадир.

           

2.2. Жамиятининг жойлашган ери ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, мавзе – 3.

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..

Жамият ўзининг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса, оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.

2.3. Жамият чекланмаган муддатга ташкил қилинган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлди.

2.4. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг Устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.5. Жамият ўз фаолияти натижасида олинган ва харид қилинган акцияларни сотиб олиш ҳисобига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид келмаган бошқа асосларга кўра берилган мол-мулкнинг мулкдори ҳисобланади.

2.6. Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида Жамият амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча турдаги шартномавий муносабатларни амалга оширишга ҳақли.

2.7. Жамият қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турлари билан шуғулланиш, бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, филиаллар тузиш ва ваколатхоналар очишга, уюшма ва ассоциацияларга киришга ҳақлидир.

2.8. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим.

2.9. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

2.10. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисоб варақлар очишга ҳақлидир.

2.11. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

Давлат ва унинг органлари Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

3. Жамият фаолиятининг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)

3.1. Жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, Жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни қондириш мақсадида амалга оширилади.

3.2. Жамият ўрнатилган тартибда қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат махсулотлари ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитлар яратиш;
  • кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шахобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари)дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди-соттисини ошириш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
  • хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
  • озиқ-овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфратузилмасини яратиш;
  • четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
  • тижорат, дорихона, савдо-харид корхонаси, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
  • Жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид қилиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда Жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
  • савдо-харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
  • умумий овқатланиш соҳасидаги хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
  • жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
  • пуллик автотурар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сарторошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шахобчаларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
  • ҳар-ҳил қандолат молларини, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
  • томошалар, шоу уйинлари, лотереялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтқазиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
  • бинолар ва уйларни кўриш, эггалаш, ташкил қилиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа ассосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил қилиш;
  • лойиҳа-смета хужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юрғизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, ҳизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
  • кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амлага ошириш;
  • стационар ва кучма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-ҳил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналирининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
  • бозор конъьюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи хамқорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтқазиш;
  • Жамият мақсадларига жавоб берувчи, қонунчиликка зид келмайдиган, фаолиятнинг бошқа турларини бажариш.

3.3. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

3.4 Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорлардаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

4. Устав фонди

4.1. Жамиятнинг Устав фонди акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ҳамда Жамият мол-мулкининг Жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

4.2. Жамиятнинг Устав фонди 845 000 000(саккиз юз қирқ беш миллион) сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1300 (бир минг уч юз) сўм бўлган 650 000(олти юз эллик минг) дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

4.3. Жамиятнинг Устав фонди:

акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин;

акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

4.4. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятни акциядорларнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

4.5. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат Жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.

4.6. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятни Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ҳақидаги қарор Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

4.7. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

4.8. Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг Умумий йиғилиши Устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

4.9. Жамият Устав фондини камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори Жамият Устав фондининг Жамият Уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

5. Акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар

5.1. Жамият қонунчилик ва мазкур Уставига мувофиқ акциялар, корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

5.1. Акциялар

5.1.1. Жамият чиқарилган ва жойлаштирилганакциялари қуйидагилардан иборат:

Жамиятнинг акциялар номинал қиймати 1300 (бир минг уч юз) сўмдан бўлган 845 000 000 (саккиз юз қирқ беш миллион) сўмлик 650 000 (олти юз эллик минг) дона оддий акциялардан ташкил топади.

5.1.2. Жойлаштирилган акцияларга қўшимча тартибда Жамият умумий қиймати 13 000 000 000 (ўн уч миллиард) сўмлик, номинал қиймати 1300 (бир минг уч юз) сўм бўлган 10 000 000 (ўн миллион) дона оддий акцияларни чиқаришга ҳақли.

5.1.3. Жамият томонидан акциялар чиқарилиши(янги чиқарилиши, қўшимча) ва жойлаштириш Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.

5.1.4. Жойлаштирилган акциялар номинал қийматини оширишда Жамият томонидан оширилган номинал қийматга эга акцияларнинг янги чиқарилиши амалга оширади. Бунда паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акциялар янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошланади.

5.1.5. Қўшимча акциялар эълон қилинган Жамиятнинг Уставида белгиланган акцияларнинг сони доирасидагина Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин. Акцияларни қўшимча чиқариш фақат Жамиятнинг илгари жойлаштирилган барча акциялари тўлиқ тўлангандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорида (қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарори) жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланади.

5.1.6. Жамиятнинг оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

5.1.7. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси – акциядор деб эътироф этилади.

5.1.8. Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

5.1.9. Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

5.1.10. Жамиятнинг оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

5.2. Корпоратив облигациялар

5.2.1. Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни, чиқарилишиакциядорларнинг Кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.

5.2.2. Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.

5.2.3. Устав фондининг шаклланганига қадар, шунингдек, уни тўлдириш ёки Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун корпоратив облигациялар чиқаришга йўл қўйилмайди.

5.2.4. Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига Жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

5.2.5. Корпоратив облигация унинг олинган вақтидан қатъи назар, бир чиқарилиш ичида ҳуқуқларни амалга оширишда тенг ҳажмлар ва муддатларга эга.

5.3. Акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш

5.3.1. Жамият томонидан акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозлар чиқарилишининг шартларига мувофиқ амалга оширилади.

5.3.2. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна ўтказишга ҳақли.

Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, ёпиқ обуна ўтказиш имконияти қонун ҳужжатларида ва мазкур Уставида чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

5.3.3. Қимматли қоғозлар очиқ обуна йўли билан жойлаштирилгандаЖамият қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, қуйидаги ахборотни ошкор этилади:

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни;
  • Жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари;
  • фаолиятнинг асосий йўналишлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) турлари;
  • мустақил рейтинг баҳоси, агар унинг шундай баҳоси бўлса, тегишли изоҳлари билан;
  • қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш шартлари.

Ушбу ахборотни:

  • агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, мажбурий равишда ошкор қилиш фақат фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади;
  • агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган бўлса, мажбурий равишда ошкор қилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.

5.3.4. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.

5.3.5. Акциялар ҳамда бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, амалга ошган деб эътироф этилади.

5.3.6. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

5.3.7. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

5.3.8. Жамиятнинг Устав фонди кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

5.3.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Жамиятни қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

5.3.10. Агар Жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.

5.3.11. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.3.12. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Жамиятнинг жойлаштирилмаган акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари ушбу бандининг кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.

5.3.13. Жамият рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган қимматли қоғозларни жойлаштириш муддати ўтган кундан кейин қонунчиликда белгиланган муддатда, агар барча қимматли қоғозлар ушбу муддат ўтишидан олдин жойлаштирилган бўлса – ушбу чиқаришдаги сўнгги қимматли қоғозни жойлаштириш кунидан кейин қонунчиликда белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этади.

5.4. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда имтиёзли олиш ҳуқуқи

5.4.1. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядоракцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига (бундан буён матнда имтиёзли ҳуқуқ деб юритилади) эга.

5.4.2. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

5.4.3. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

5.4.4. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.

5.4.5. Жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган Жамиятни Кузатув кенгаши томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этиши шарт.

Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

5.4.6. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

5.4.7. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

5.4.8. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.

5.4.9. Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни уларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас.

5.4.10. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда Жамият томонидан реализация қилинади.

5.4.11. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

5.5. Жойлаштирилган акцияларни Жамият томонидан олиш

5.5.1. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар Умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият Устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.

5.5.2. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати Жамият Устав фондининг қонунчиликда назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

5.5.3. Акциядорлар Умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни олиш йўли билан Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида Жамият томонидан олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

5.5.4. Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, Жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.

5.5.5. Акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

5.5.6. Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, Жамият эса уларни олиши шарт. Агар Жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони Қонунинг 37 модда билан белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда Жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.

5.5.7. Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда Жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни Жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Билдиришда мазкур Уставнинг 5.5.4. бандидакўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

5.5.8. Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.

5.5.9. Кейинчалик қайта сотиш мақсадида Жамият тасарруфига ўтган акциялар улар Жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.

5.5.10.Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

5.5.11. Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.

6. Акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6.1. Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

  • Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
  • депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6.2. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

6.3. Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни – мазкур акциялар эгасини Конунидабелгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

6.4. Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар Қонунга ва Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

6.5. Жамият акциядорларининг мажбуриятлари:

  • Жамиятга зарар етказилиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик;
  • имкон қадар Жамият бошқа органлари томонидан қарорлар қабул қилинишини чеклайдиган ёхуд тўсқинлик қиладиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслик, акциядорнинг қонунчилик билан назарда тутилган ҳуқуқларини амалга ошириш бундан мустасно;
  • қонунчилик, мазкур Устав ва акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар билан назарда тутилган муддат, тартиб ва усулларда акцияларни тўлаш;
  • Устав талаблари ҳамда Жамият бошқарув органлари қарорларини бажариш;
  • акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун Марказий депозитарий ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди;
  • Жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни сақлаш;
  • қонунчилик, мазкур Устав ҳамда Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.

6.6. Акциядорлар қонунчиликда ва мазкур Уставда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.

7. Даромади (фойда)ни тақсимлаш, дивидендларни тўлаш ва зарарни қоплаш

7.1. Солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилганидан сўнг Жамият тасарруфида қолган даромад (фойда)ни тақсимлаш Жамият Кузатув кенгашининг тавсиясига кўра акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

7.2. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

7.3. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

7.4. Дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

7.5. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

7.6. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

7.7. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

7.8. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

7.9. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

7.10. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

7.11. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

Жамият акциядорларининг реестридан олинган, Жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда Жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

7.12. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

7.13. Дивидендлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.

Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш Жамият томонидан рад этилган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

7.14. Жамият:

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг Устав фонди ва Захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу бандида кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

7.15. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

7.16. Жамият фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келган зарарларни тўлаш (қоплаш) Захира фонди ҳисобига амалга оширилади. Зарарларни тўлаш (қоплаш) учун Захира фонди маблағлари етишмаган тақдирда, зарарлар акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори асосида Жамиятнинг қонунчилик билан йўл қўйиладиган бошқа маблағлари ҳисобига тўланиши (қопланиши) мумкин.

8. Захира ва бошқа фондлар

8.1. Жамият Устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида Захира фондини ташкил этилади. Жамиятнинг Захира фонди Жамиятнинг Устав фондида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан камида 5 (беш) фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади.

8.2. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг Захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

Жамиятнинг Захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

8.3. Жамиятнинг Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

 9. Жамиятни бошқаришва Жамият фаолиятини назорат қилиш

9.1. Жамиятни бошқариш қонунчилик, мазкур Устав ҳамда Жамиятнинг ички ҳужжатларига мувофик амалга оширилади.

9.2. Жамиятни бошқариш акциядорларнинг Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ҳамда Директор томонидан амалга оширилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши – Жамият бошқарувининг олий органи.

Кузатув кенгаши – Жамият фаолиятининг умумий бошқарувини амалга оширувчи Жамиятнинг бошқарув органи, акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш бундан мустасно.

Директор – Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи яккабошчилик асосидаги ижро органи, акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

9.3. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.

9.4. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва унга хулосаларни бериш Жамият билан тузилган шартнома асосида Жамият ваколатли орган томонидан белгиланган аудиторлик ташкилоти амалга оширади.

9.1. Акциядорларининг Умумий йиғилиши

9.1.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

9.1.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўз ишини қонунчилик, мазкур Устави ва акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги низоми асосида амалга оширади.

9.1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

9.1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

9.1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

9.1.6. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш,Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондиниакцияларнинг номинал қийматини ошириш йули билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
  • Жамиятни қайта ташкил этиш;
  • Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;
  • ўз акцияларини олиш;
  • Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  • Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги, Кузатув кенгаши, Директори, ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек Жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботини;
  • Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Қонунда ва мазкур Уставда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
  • Қонунда назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Директори ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

9.1.7. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича Жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга.

9.1.8. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

9.1.9. Қуйидаги масалалари бўйича:

  • Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йули билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
  • Жамиятни қайта ташкил этиш;
  • Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
  • Қонунда назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

9.1.10. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

9.1.11. Акциядорлар Умумий йиғилишини кун тартибига масалалар киритишга таклиф кўриб чиқиш, уни чақириш, шунингдек акциядорларнинг Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар Уумумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиблари Қонун мувофиқ Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги низомда белгиланади.

9.1.12. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

9.1.13. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

9.1.14. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

9.1.15. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг Уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси киради.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

9.1.16. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан Саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Саноқ комиссияси акциядорларнинг Уумумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.

9.1.17. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

9.1.18. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

9.1.19. Агар акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

9.1.20. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси – битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

9.1.21. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

9.1.22. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда ҳамда мазкур Уставда назарда тутилган тартиб ва муддатларда ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган Умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали қонунчиликда белгиланган муддатда акциядорлар эътиборига етказилади.

9.2. Кузатув кенгаши

9.2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

9.2.2. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.

9.2.3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони еттикишидан иборат.

Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва мазкур Уставда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

9.2.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

Жамият Директори аъзолари Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар мазкур Устави билан ёки акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Жамият Кузатув кенгашининг Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз Раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

9.2.5. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш;
  • Жамиятнинг Устав фондини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасидақўшимча акцияларни жойлаштириш йўли биланкўпайтириш;
  • акцияларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
  • Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
  • корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тасдиқлаш;
  • эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига (қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва (ёки) рисолага) ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • қонунчиликда белгиланган холда қимматли қоғозлар жойлаштирилиши ва муомаласини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида қарор қабул қилиш;
  • корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бундан Қонун 65-моддасининг ўн биринчи қисмиданазарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш, Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
  • Жамият Директорин сайлаш, унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • Жамиятнинг Директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
  • Директори билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
  • ички аудит Хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг Захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
  • Қонуннинг 8 ва 9-бобларидава назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига Қонун ва мазкур Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг Директорига ўтказилиши мумкин эмас.

9.2.6. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.

Жамият Кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

9.2.7. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг Раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Директорининг, шунингдек Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақирилади.

Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта Кузатув кенгашининг бошқа аъзоларига ҳабар бериш йули билан чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари чоракда бир мартадан кўпроқ ўтказилиши мумкин.

Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи мажлиси Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларидан бири томонидан мажлис чақирилиши тўғрисидаги бошқа Кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида Жамият Кузатув кенгаши Раисини сайлаш масаласи кўриши шарт.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган шахс томонидан Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги ёзма талаб келиб тушган тақдирда, Кузатув кенгашининг Раиси келиб тушган талабни кўриб чиқишга мажбур.Жамият Кузатув кенгашинингмажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган ҳамда мажлис чақирилишини талаб қилаётган шахснинг электрон почта манзили бўлиши керак. Талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгашининг Раиси мажлисни чақириш тўғрисида ёки мажлисни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича Кузатув кенгаши мажлиси Кузатув кенгаши Раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак.Жамият Кузатув кенгаши Раиси томонидан мажлиси чақириш ёки бундай мажлисни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори мажлис чақиришни талаб қилган шахсга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай электрон манзил орқалиюборилади.

9.2.8. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади. Жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида кворум ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият Директорининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

9.2.9. Жамиятнинг Кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши ваколатли бўлади.Кузатув кенгаши мажлисини Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун тартиби масаласи бўйича Кузатув кенгаши Раиси, Кузатув кенгаши аъзоси ёки кун тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала муҳокама қилинади. Овозга қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпиқ деб эълон қилади.

9.2.10. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун, ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши Раиси ҳал қилувчи овозига ҳуқуқи эга.

Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларидава мазкур Устави 4.4. ва 4.6. бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

9.2.11. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасидан кўчирмани Жамият Кузатув кенгашининг Раиси имзоланади, у мажлис баённомаси ишончлилиги учун жавобгар бўлади.

9.2.12. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг Директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг Директорига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

9.2.13. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар ушбу бандида қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

9.3. Директор

9.3.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосида ижроия органи Жамият Директори томонидан амалга оширилади.

9.3.2. Жамият Директори ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Директори тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.

9.3.3. Жамият Директор Кузатув кенгаши томонидан сайланади ва бир йил муддатга шартнома тузади.

Жамият Директори ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, мазкур Уставда ҳамда унинг Жамият билан тузадиган шартномада белгиланади.

Шартнома Жамият номидан Жамият Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Директории билан тузиладиган шартномада унинг Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак. Жамиятнинг Директорига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг Директори билан тузилган шартномани, агар у шартнома шартларини бузган тақдирда, Жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Директори билан тузилган шартномани, агар у мазкур Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Кузатув кенгаши томонидан Жамиятнинг Директорини шартнома амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинади.

9.3.4. Жамиятнинг Директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат Жамият Кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

9.3.5. Жамият Директорининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

Жамият Директорининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Акциядорлар Умумий йиғилишининг ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш, бажарилаётган ишларни ҳамда хизмат кўрсатилаётган нархларини тасдиқлаш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалаш;
  • Жамият номидан битимлар тузиш;
  • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • штатларни тасдиқлашхамда унга тегишли ўзгартишлар киритиш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамият фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги тавсияни тайёрлаш учун Кузатув кенгашига таклифни киритиш;
  • Жамият номидан хужжатларни имзолаш;
  • қонун хужжатларида чегараларда Жамият мол-мулкини ва пул маблағларини тасарруф этиш;
  • Жамият номидан харакат қилиш учун ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа рақамлар очиш;
  • муовинлар орасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ходимлар иш мажбуриятлари бўйича қўлланмаларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;
  • Жамият кундалик фаолиятини амалга ошириш ва акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.

9.3.6. Директор қуйидагиларга мажбур:

  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режа, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлаш;  
  • Жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қоибилиятларидан самарали равишда фойдаланиш бўйича чораларни кўриш;
  • Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;
  • Жамият ва унинг ходимлари томонидан Жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тегишли ҳолати ва ҳаққонийлиги ташкил қилинишини таъминлаш;
  • бир йилда бир марта акциядорлар Умумий йиғилишида йиллик хисоботи тўғрисида тақдим этиш;
  • ҳар чоракда Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг ҳолати тўғрисида ҳисобот бериш;
  • тегишли органлар, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларида Жамиятнинг ҳар йилги молиявий ва бошқа ҳисоботи, фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши ва чоп этилишини назорат қилиш;
  • акциядорларга қонунчилик билан бериладиган ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш;
  • маъмурий харажатлар ҳисоби ва бошқалар билан тасдиқланган маблағлар доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва харажатларни амалга ошириш;
  • шартномалар бўйича мажбуриятларни ижровини таъминлаш;
  • қонунчилик ва мазкур Устави мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

9.3.7. Жамият Директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Директори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

9.4. Тафтиш комиссияси

9.4.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга уч аъзодан иборат Тафтиш комиссияси сайланади.

9.4.2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади.

9.4.3. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

Айни бир шахс айни бир Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

9.4.4. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонунчилик ва мазкур Устави билан белгиланади.

9.4.5. Акциядорлар Тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Тафтиш комиссияга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслардан ёзма талаби асосида олиш. Жамият Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва текшириш якунларига кўра хулосани тузиш ва акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига эшитишга тақдим этиш;
  • Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тузиш ва Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига тақдим этиш;
  • қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
  • қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ Кузатув кенгашини мажлисини чақирилишини талаб қилиш;
  • Тафтиш комиссиянинг ваколат доирасига қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этишҳам киритилиши мумкин.

9.4.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

9.4.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

9.4.8. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

9.5. Аудиторлик ташкилоти

9.5.1. Аудиторлик ташкилоти – аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.

9.5.2. Жамият ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботини текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки унинг акциядорлари билан мулкий манфаатдорликда бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб қилиши шарт.

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

9.5.3. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

9.5.4. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

10. Ҳисоб ва ҳисобот

10.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.

10.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик Жамият Директори зиммасида бўлади.

10.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг Умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари Жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

10.4. Жамиятнинг йиллик ва чораклик ҳисоботлари Директор тайёрлайди.

10.5. Жамиятнинг йиллик ва чораклик ҳисоботлари қонунчилик талабларига кўра тузилади.

10.6. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

11. Ҳужжатларни сақлаш

11.1. Жамият:

  • Жамиятнинг Уставини, Уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, Жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни, Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;
  • Жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва Жамиятнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни;
  • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси ҳақидаги низомни;
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботини;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларни;
  • акциялар эмиссияси рисоласини;
  • бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатларни;
  • тегишли органларга тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларни;
  • Жамият акциядорлари Уумумий йиғилишларининг, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Жамият Директорнинг буйруқларини;
  • Жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатларини;
  • Жамият акциядорларининг реестрларини;
  • Жамият Тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботларини, назорат қилувчи давлат органларининг текширувлари далолатномаларини сақлаши шарт.

Жамият қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа ҳужжатларни ҳам сақлаши шарт.

12. Жамият ва Жамиятнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги ахборот

12.1. Жамият мазкур Уставининг 11.1.-бандиданазарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, Жамият Директорининг буйруқлари ва Жамият акциядорларининг реестри мустасно.

12.2. Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга мазкур Уставда назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт.

Ҳақ миқдори Жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

Жамият сўралаётган ҳужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга ҳақли.

12.3. Жамият акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида уларга Жамиятнинг Устави, шу жумладан Уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт.

Жамият акциядорнинг талабига кўра унга Жамият Уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.

12.4. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

Агар Жамият акциялари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса фонд биржасининг расмий веб-сайтида Жамият Уставининг матнини, шу жумладан унга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ахборотнинг ошкор қилинганлиги Жамиятни қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органларининг ёзма сўровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

12.5. Жамиятнинг аффилланган шахси қонунчилик мувофиқ аффилланганлик асослари вужудга келган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай Жамиятни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган маълумотларни батафсил кўрсатган ҳолда ўзининг аффилланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Агар аффилланган шахснинг айби билан кўрсатилган ахборот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида Жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс Жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

12.6. Жамият ўзининг аффилланган шахслари ҳисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиши шарт. Жамият аффилланган шахслар рўйхатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда ҳар йили эълон қилиши шарт.

13. Жамият томонидан йирик битимлар тузиш

13.1. Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.

13.2. Йирик битим Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин Жамиятнинг Директории томонидан амалга оширилади.

13.3. Йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор Қонунга мувофиқ қабул қилинади.

14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш

14.1. Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур Жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

14.2. Жамиятнинг аффилланган шахслари деб қонунчилик мувофиқ эътироф этилади.

14.3. Аффилланган шахс Жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотлар бериши, ушбу шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиши ва аффилланган шахс билан тузилаётган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилиш тартиблари, ҳамда аффилланган шахс билан битимлар тузишдаги истиснолар қонунчиликда белгиланади.

14.4. Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига қонунчиликда белгиланган йирик битим тузишга доир қоидалар қўлланилади.

15. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш

15.1. Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

15.2. Жамият Умумий йиғилиш қарорига ёки суднинг қарорига кўра тугатилиши мумкин.

Жамиятни тугатилиши қонунчилик билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

16. Якуний қоидалар

16.1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

16.2. Мазкур Уставда ўз аксини топмаган масалалар Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

16.3. Агар қонунчиликда мазкур Уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар бўлса, қонунчилик қоидалари қўлланилади.

 

“YUNUSOBOD DEHQON BOZORI”

Ochiq aksiyadorlik Jamiyati Директори                                                 И.З. Собиров