«МАЪКУЛЛАНДИ»
2015 йил 27 ноябрь Кузатув кенгаши йигилишининг мажлис баёни билан
«ТАСДИКЛАНДИ»
2016 йил 16 июнь Акциядорларнинг умумий йигилиш карори билан
«Юнусобод деҳкон бозори»
АЖнинг 2016 йил
ИШ РЕЖАСИ
"Юнусобод деҳқон бозори" акциядорлик жамияти «Олой бозори» ОАЖ акциядорларининг 1998 йил 25 майдаги умумий мажлис қарорига асосан алоҳида юридик шахс сифатида ажралиб чиққан бўлиб, Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни куллаб кувватлаш Давлат қумитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 8.07.1998 йилдаги 602К-ПО буйругига асосан, Адлия Вазирлигининг «Юридик шахснинг Давлат руйхатидан утказиш туғрисида»ги 22 сентябр 2003 йилдаги 993-сонли гувохномасига ва 1998 йил 9 июлдаги 326-сонли Давлат ордерига асосан фаолият курсатади.
Жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли, 2004 йил 12 августдаги 387-сонли ва 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли, 2012 йил 28 августдаги 253-сонлиқарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан фаолиятини кўрсатиб келмоқда.
Жамият қуйидаги манзилда жойлашган:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Д-3 мавзе.
Жамиятнинг асосий иш фаолияти: Ахолига савдо ва хизмат курсатиш.
Жамиятда ҳозирги кунда 94 нафар ишчи ходим меҳнат қилиб келмокда. Жамият хизмат турлари: сартарошлик, калит ясаш, зооаптека, пойафзал таъмирлаш, кийим кечак - тикиш устахоналари ва бошка маиший хизмат турлари мавжуд.
Жамиятда бозор худудига кириб келаётган озик- овкат, кишлок хужалик махсулотларини курикдан утказиш учун лаборатория, Давлат Солик Инспекцияси ва Милиция таянч пунктлари мавжуд.
Жамият шахримиздаги мехрибонлик уйларига ва хар хил жамиятларга мурувват ёрдамларини курсатиб келмокда.
Жамият жами 4,36гектар майдонга (шаҳобчалари билан) жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолият кўрсатишлари учун 1814 та савдо ўринлари мавжуд. Жамиятнинг 7 та шахобчасида жами 144 дона савдо жойи мавжуд.
"Юнусобод деҳқон бозори" АЖ назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шахобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киосклари), шунингдек савдо расталари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотдисига хизмат кўрсатувчи мулкий комплексдир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига мувофиқ бозорнинг хизматлар кўрсатишдан, бозор ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоатларни ижарага беришдан, шунингдек патта тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди. Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253- сонли карорининг 21- бандига асосан бозорни бошкариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилиши, унга ушбу Коидалар ва бошка конун хужжатлари талабларига риоя килиш учун жавобгарлик юкланган.
Даромадлар умумий миқдорининг 50 фоизи бозор маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, бозор томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда, ҳамда акциядорларга дивиденд тўлаш мақсадида фойдаланилади, қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:
- савдо жойлари учун ундириладиган патта тўловлари;
- бозорнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоатларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
- сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
- бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан олинган даромадлар;
- арава ва автотўхташ хизмати тўловлари;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбаалари ҳисобланади.
Тошкент шаҳридаги бозорлар жойлашуви ва ихтисослашувига қараб маҳсулотларни савдосини ташкил этилиши ҳар хил кузатилади.
Шу жумладан «Юнусобод деҳқон бозори» АЖда жамиятнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, қуйидаги тартибда таклиф этилади:
- Қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари савдоси- 95%
- озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси- 5%
"Юнусобод деҳқон бозори" АЖ таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг низом жамғармаси 845000,0 минг сўмни ташкил этади. Низом жамғарма номинал қиймати 1300 сўм миқдорида бўлган 650000 дона акцияларга бўлинган. Акцияларнинг хиллари-эгаси ёзилган. Акцияларнинг турлари (тоифалари) – оддий. Жамиятнинг барча акциялари қуйидаги тартибда тақсимланади:
-Тошкент шахар хокимияти улуши 94,95 фоиз, 802321,0 минг сум ёки 617170 дона акция;
-Қолган акциядорлар улуши 5,1 фоиз, 42679,0 минг сум ёки 32830 дона акция
Жамиятнинг корхоналарга куйган узок муддатли инвестициялари:
- Ипотека банки АТИБ Мехнат булими - акциялар киймати 1 185 920 сум
872 дона акция.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, жамиятни бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади. "Юнусобод деҳқон бозори" АЖнинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишининг мутлоқ ваколати доирасига қуйидагилар киради:
Умумий мажлис-акциядорлик жамиятини юкори органининг мутлок ваколатига куйидагилар киради:
· жамият уставига узгартиришлар ва кушимчалар киритиш еки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиклаш;
· жамиятни кайта ташкил этиш;
· жамиятни тугатиш, оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиклаш;
· жамият кузатув кенгашининг микдор таркибини белгилаш унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;
· эълон килинган акцияларнинг энг куп микдорини белгилаш;
· жамиятнинг устав фондини купайтириш;
· жамиятнинг устав фондини камайтириш;
· уз акцияларини кайтариб сотиб олиш;
· жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;
· жамиятнинг аудиторини ва унга туланадиган хизмат хакини энг куп микдорини белгилаш;
· жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини йиллик хисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиклаш, унинг фойда ва зарарларини таксимлаш;
· умумий йигилиш иш тартибини тасдиклаш;
· акцияларни булиш ва жамлаш;
· йирик битишувларни содир этиш.
Жамиятнинг фаолиятига умумий рахбарлик қилувчи Кузатув Кенгаши бўлиб, Кузатув Кенгаши томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
-Жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;
-Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташкари Умумий йигилишларини чакириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрсида»ги Узбекистон Республикаси Конуни 72- моддасининг ун биринчи кисмида назарда тутилган холлар бундан мустасно;
-Акциядорлар умумий йигилиши кун тартибини тайёрлаш;
-Акциядорлар умумий йигилишида катнашиш хукукига эга булган акциядорлар руйхатини тузиш санасини белгилаш, шунингдек, акциядорларнинг умумий йигилишини ташкил этиш ва утказиш билан боглик бошка масалаларни хал этиш;
-Акциядорларнинг умумий йигилиши куриб чикиши учун жамият низомига узгартириш ва кушимчалар киритиш ёки янги тахрирдаги низомни тасдиклаш ва аудиторини тасдиклаш тугрисидаги масалаларни киритиш;
- Мол–мулкнинг бозор кийматини белгилаш;
-Жамият номидан ижро этувчи органи рахбарини бир йил муддатга ёллаш тугрисидаги ёллаш мехнат шартномасини тузиш;
- жамият йиллик бизнес-режасини маъқуллаш;
- Ижро этувчи органга туланадиган такдирлаш пули ва компенсациялар микдорларини белгилаш;
- Жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га туланадиган такдирлаш хаки, компенсациялар микдори буйича тавсиялар бериш;
- Акциялар юзасидан дивидендлар микдори ва уларни тулаш тартиби буйича тавсиялар бериш;
- Жамиятнинг захира ва бошка жамгармаларидан фойдаланиш;
- Жамиятни бошкариш органи фаолияти тартибини белгиловчи хужжатларни тасдиклаш;
- Жамият филиаларини ташкил этиш ва унинг ваколатхоналарини очиш;
- Жамиятнинг шуъба ва буйсунувчи корхоналарини ташкил этиш;
- Жамият Низомида назарда тутилган холларда мол – мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боглик йирик битишувларни тузиш;
Жамият директори акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустакил равишда хал килади, Умумий йигилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Жамият директори:
- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошка ташкилотлар ва органлар билан булган узаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
- акциядорлик жамиятининг низоми ёки бошка хужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф килиш.
- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан мехнат шартнома (контракт)лари тузиш;
- ишончномалар бериш;
- банкларда хисоб-китоб счётлари ва бошка счётлар очиш;
- узига буйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий булган буйруклар ва курсатмалар бериш;
- ходимлар штатини тасдиклаш, уни бутлаш хукукига эгадир.
Жамият бошқарувининг асосий вазифаси-жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадлилигини доимо ошириб боришдир.
№ | Курсаткичлар | Улчов бирлиги |
01.01.2013 Йил |
01.01.2014 Йил |
01.01.2015 Йил |
01.01.2016 Йил |
1 | Ишчилар сони | Киши | 92 | 92 | 94 | 94 |
2 | Асосий воситалар | минг сум | 1452103,8 | 1517547,5 | 1859006,8 | 1860710,5 |
3 | Асосий воситаларнинг колдик киймати | минг сум | 1062214,1 | 1045098,0 | 1319979,3 | 1294622,1 |
4 | Жами актив киймати | минг сум | 1466491,9 | 1576118,3 | 2581720,8 | 2120457,2 |
5 | Товар ва хом ашё захиралари | минг сум | 12656,9 | 1029,8 | 586736,4 | 996,0 |
6 | Мажбуриятлар, жами | минг сум | 151052,7 | 218842,6 | 1208057,4 | 794406,6 |
7 | Бюджетга жами карздорлик | минг сум | 45551,2 | 62888,8 | 79229,7 | 113602,2 |
8 | Иш хакидан карздорлик | минг сум | 34419,2 | 40677,0 | 81594,4 | 85720,3 |
9 | Соф фойда | минг сум | 168394,3 | 143744,0 | 44922,0 | -26425,5 |
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг ҳаракати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат қилувчи махсус орган кўзда тутилган бўлиб, тафтиш ҳайъати 3 кишидан таркиб топган.
Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фискал режими:
Жамиятнинг жисмоний ривожланиши;
Жамият имиджи;
Жамият хизматлари нархлари;
Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва маҳсулотларга нархлар;
Солиқ режими;
Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.
Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
Энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгариши;
Низом жамғармасининг миқдорини, акциялар чиқарилиши, дивидендларни тўланиш частотаси.
Минг сумда
№ | Кўрсаткичлар | 2012йил | 2013 йил | 2014 йил | 2015 йил |
2016 йил |
||||
Режа | Амалда | Режа | Амалда | Режа | амалда | Режа | амалда | режа | ||
1 |
Жами даромад |
3224183,3 | 3372659,7 | 3580336,9 | 3795290,7 | 4244371,2 | 4222654,5 | 4736320,8 | 4906155,1 | 4928178,7 |
2 | Жой хаки | 1664450 | 1715641,2 | 1834239,4 | 1840757,0 | 2145945,0 | 2011544,6 | 2318983,6 | 2350748,9 | 2383697,5 |
3 | Хизмат хаки | 667056,1 | 697250,2 | 742597,5 | 793009,5 | 943140,0 | 1052697,0 | 1152820,0 | 1244519,3 | 1248921,8 |
4 | Ижара хаки | 810720,0 | 853840,0 | 922800,0 | 1114038,1 | 1090486,2 | 1074153,1 | 1109412,0 | 1113074,3 | 1134693,2 |
5 | СХК даромади | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 12612,5 | 3100,0 | 17692,5 | 12000,0 |
6 | Коммунал хизматлар | 79682,2 | 91957,8 | 80700,0 | 34214,8 | 57600,0 | 63331,9 | 93382,8 | 90389,2 | 91034,3 |
7 | Бошқа даромадлар | 2275,0 | 13917,1 | 0 | 6815,7 | 7200,0 | 8315,4 | 7200,0 | 39812,6 | 7200,0 |
8 | Жами харажатлар | 1194615,5 | 1189310,6 | 1313040,0 | 1376785,5 | 1479730,8 | 1640865,6 | 1675226,0 | 1810882,6 | 1765640,1 |
9 | Соф фойда | 147043,2 | 168394,3 | 162919,4 | 143744,0 | 230505,9 | 44922,0 | 178502,7 | -26426,5 | 121200,0 |
Жамият бошқаруви кадрлар сиёсатида асосий меҳнат жамоасини сақлаб қолишга интилади, анъанавий рағбатлантириш шаклларидан ташқари, шунингдек ёрлиқлар бериш орқали маънавий рағбатлантириш, меҳнат дафтарчасига рағбатлантириш ёзувлари ва бошқаларни амалга оширади. Юқори ихтисосли фаолият турларида бошқарув вақти-вақти билан вақтинчалик ишчи кучини шартнома асосида жалб этади.
Жамият томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажат қисмида белгиланган маблағ доирасида иш олиб борилади. Имкон даражасида кам маблағ ишлатилиб, режалаштирилган харажатлардан иқтисод қилиниши кўзда тутилади.
Шу билан бирга жамият томонидан 2016 йил давомида бир катор хайрия ишларини ҳам амалга ошириш, тумандаги мехрибонлик уйларига, наврўз умумхалқ байрами, мустақиллик, хайит ва янги йил байрамлари муносабати билан байрам дастурхонлари ташкил этилиши амалгаоширилади.
№ | КУРСАТКИЧЛАР | минг сумда | |||
режа | амалда | фарқи | %да | ||
Даромадлар | |||||
1 | Жой хаки | 2318983,6 | 2350748,9 | 31765,3 | 101,4 |
2 | Хизмат хаки | 1152820,0 | 1244519,3 | 91699,3 | 108,0 |
шу жум. Авто/тух.даромади | 477000,0 | 482351,5 | 5351,5 | 101,1 | |
СХК товарайланиши | 139500,0 | 363757,1 | 224257,1 | 260,7 | |
3 | СХК даромади | 3100,0 | 17692,5 | 14592,5 | 570,7 |
4 | Ижара хаки | 1109412,0 | 1113074,3 | 3662,3 | 100,3 |
5 | Инфратузилма даромади | 51422,4 | 49918,3 | -1504,1 | 97,1 |
6 | Коммунал хизматлар | 93382,8 | 90389,2 | -2993,6 | 96,8 |
7 | банк фоизи даромадлари | 0 | 0 | 0 | 0 |
8 | Дивидендлар | 0 | 0 | 0 | 0 |
9 | Бошка даромадлар | 7200,0 | 39812,6 | 32612,6 | 5 баравар |
жами даромадлар | 4736320,8 | 4906155,1 | 169834,4 | 103,5 | |
Мажбурий ажратмалар | |||||
1,6% пенсия жамғ | 75781,1 | 78498,5 | 2717,4 | 103,6 | |
1,4% йўл жамғармасига | 66308,5 | 68686,2 | 2377,7 | 103,6 | |
0,5% мактаб фондига | 23681,6 | 24530,8 | 849,2 | 103,6 | |
жами ажратмалар | 165771,2 | 171715,4 | 5944,2 | 103,6 | |
Мажбурий соликлар | 4570549,4 | 4734439,7 | 163890,2 | 103,6 | |
50% ДСИга ажратма | 2055122,3 | 2134485,2 | 79362,9 | 103,9 | |
1 | аъзолик бадали | 236816,0 | 244763,3 | 7947,3 | 103,3 |
3 | Авто/тух. Солиги | 424882,5 | 570735,1 | 145852,6 | 134,3 |
Даромадлар қолдиғи | 1853728,7 | 1784456,1 | -169272,6 | 96,3 | |
Жорий харажатлар | |||||
1 | Иш хаки | 801500,0 | 804530,9 | 3030,9 | 100,4 |
2 | 25% туловлар | 199400,0 | 199006,7 | -393,3 | 99,8 |
3 | Сув ва канализация | 78000,0 | 106756,6 | 28756,6 | 136,8 |
4 | Электр куввати | 233000,0 | 256942,1 | 23942,1 | 110,3 |
5 | Дезинфекция харажатлари | 4729,5 | 4877,8 | 148,3 | 103,1 |
6 | ГАЗ | 2400,0 | 2379,1 | -20,9 | 99,1 |
7 | Махсустранс | 129600,0 | 128923,2 | -676,8 | 99,5 |
8 | Транс. Харажатлари | 7800,0 | 7767,7 | -32,3 | 99,6 |
9 | Иссиклик энергияси | 18600,0 | 18562,6 | -37,4 | 99,8 |
10 | Телефон телеграф | 3800,0 | 3324,1 | -475,9 | 87,5 |
11 | муниципал мил ходим | 84233,5 | 87222,0 | 2988,5 | 103,5 |
12 | Жорий таъмирлаш | 0 | 0 | 0 | 0 |
13 | кечиктирилган харажат | 5200,0 | 5190,0 | -10,0 | 99,8 |
14 | Ас.восита эскириши | 43800,0 | 43691,9 | -108,1 | 99,8 |
15 | банк % хизмати | 19890,0 | 19873,6 | -16,4 | 99,9 |
16 | Талонлар харажати | 0 | 0 | 0 | 0 |
17 | бошқа харажатлар | 43273,0 | 121834,3 | 78561,3 | 2 баравар |
ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР | 1675226,0 | 1810882,6 | 135656,6 | 108,1 | |
СОФ ФОЙДА | 178502,7 | -26426,5 | -204929,2 |
12. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ томонидан 2016 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси.
14. БОШҚА АСОСИЙ РЕЖАЛАР
Жамиятимизнинг 2016 йил учун белгиланган фаолиятида соҳамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.
Ҳозирги кунда асосий бозоримизнинг буш турган ҳудудларидан унумли фойдаланиш тадбирлари курилмоқда.
Жамиятнинг 2016 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2016 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни ва бир канча амалий ишлар олиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоамизнинг ҳар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалардан тегишли ҳулосалар чиқариб ўз ишларини белгилашлари лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.
«Юнусобод деҳқон бозори»
АЖдиректори Т.М. Темиров