ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.
«Юнусобод деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Юнусобод деҳкон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2014 йил 1 июль соат 1100 да жамият маъмурият биносида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумиймажлиси ўтказилишини маълум қилади.
Умумий мажлис жамият маъмурият биносида ўтказилади (Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Д-3 мавзе, индекс 100037).
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган санаси- 2014 йил 26 июнь.
Акциядорларни руйхатга олиш 2014 йил 1 июль соат 1000 дан бошланади.
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
«Юнусобод деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Юнусобод деҳкон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2014 йил 16 апрель соат 1100 да жамият маъмурият биносида акциядорларнинг навбатдаги умумиймажлиси ўтказилишини маълум қилади.
Умумий мажлис жамият маъмурият биносида ўтказилади (Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,Д-3 мавзе, индекс 100037).
Умумий йиғилишни ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси- 2014 йил 16 март, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган санаси- 2014 йил 12 апрель.
Акциядорларни руйхатга олиш 2014 йил 16 апрель соат 1000дан бошланади.