Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 15
Telefon / faks orqali: 12
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 5
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 1
Boshqa usullari orqali: 12
Umumiy soni: 45
Ko’rib chiqilmokda: 15
Javob yuborildi: 30

Обуна бўлиш

Дунёдаги ҳар бир мамлакат ўз аҳолиси сони ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида рўйхатга олиш ишларини олиб боради. Мазкур жараён ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади. Бу халқаро амалиётга доир тамойил. Ўзбекистонда эса аҳолини рўйхатга олиш илк бор 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980, 1989 йилда ўтказилиб, энг охиргисида республикамизда 19,7 миллион аҳоли яшаётгани қайд этилган.

 

photo 2023 12 20 22 33 16
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июнда “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар мазкур 10 йиллик раундда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Ўзбекистонда ҳам аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Бунга 2020 йил 16 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу нима учун керак?
Энг аввало, аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби (барча яшаш жойлари бўйича), оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, турмуш шароитлари, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари каби жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўпланади. Мазкур кўрсаткичлар орқали эса, аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ҳамда оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиради. Бундан ташқари, аҳоли миграцияси бўйича аниқ маълумотларни шакллантиради. Шу билан бирга, уй-жойлар инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда қўл келади. Бунинг натижасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритиш, халқаро ташкилотлар ҳамда фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборот манбаи юзага келади.
Мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва уларга муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган. Лекин жорий ҳисоб бўйича мавжуд ахборот аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, ҳудудларда уларнинг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ҳамда таҳлиллар қилишга етарлича имконият бермаяпти. Шунинг учун Президентимизнинг тегишли фармони ва ҳукумат қарорларига асосан, республикамизда аҳолини рўйхатга олишга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу жараёнда ҳудудларнинг хариталари янгиланади, маҳаллалардаги ноаниқ кўчалар номланади, аҳоли яшаётган турар ва нотурар жойлар рўйхати тузилиб, рақамланмаган хонадонлар рақамлаштирилади. Янада аниқроқ айтганда, турар ва нотурар жойларнинг сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаб бўлган биноларни белгилаб олиш билан бир қаторда, тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Ана шу тадбирлар орқали республикамизнинг янги, мукаммал кадастр харитаси яратилади.
Маҳалла хариталарининг тўлиқ ва тўғри бўлиши аҳолини рўйхатга олишни сифатли ташкил этиш, сарфланадиган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлашда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Олдинда қилинадиган ишларимиз кўп. Уларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида юртимизнинг ҳар бир манзили, ҳатто чекка ва олис маҳалла-ю кўчаларигача бўлган барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўламиз. Бу қимматли маълумотлар мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бир қаторда, республика ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари, дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Шунингдек, оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, кейинги ўн йилликка мўлжалланган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда кенг фойдаланилади. Рўйхатга олиш натижаларининг нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам аҳамияти катта. Бугун биз қандай яшаганимиз ва қандай имкониятларга эга бўлганимиз тарихга муҳрланиб, авлодларимиз учун маънавий мерос бўлиб қолади.

photo 2023 12 20 22 33 35