«Юнусобод деҳқон бозори» акциядорлик

жамияти Кузатув Кенгаши йигилишининг мажлис

Б А Ё Н И

 

2017 йил 31июль                                                                   Тошкент шаҳри

                                                                                         

Кузатув кенгаши раиси:    

C.Касимов -        Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари

Кузатув Кенгаш аъзолари:

Т. Камолов -        «Тошбозорсавдо» уюшмаси бўлим бошлиғи                                    

Б.Хайдаров -         Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халк истеъмоли

                                моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи ўринбосари

С. Мирзадияров -  Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халк истеъмоли

                                моллари ишлаб чиқариш департаменти бўлим бошлиғи

Р. Халиллаев -      Савдо департаменти бошлиғи маслахатчиси

Б. Каюмов-            Юнусобод тумани савдо департаменти бошлиғи

Таклиф этилганлар:

О. Мустаев -        «Юнусобод дехкон бозори» АЖнинг директори

М. Мавлянова -     «Юнусобод дехкон бозори» АЖнинг бош хисобчи в.в.б

Н. Муминова -       «Юнусобод дехкон бозори» АЖнинг мутахассиси

Мажлисда Кенгаш аъзоларидан 6-таси (85,7%) қатнашмокда, мажлис ўтказилиш ҳуқуқига эга.

                                                       Кун тартиби:

 2017 йил учун тасдиқланган бизнес режани II-чи чоракякуни бажарилиши юзасидан директор ҳисоботи.

Кузатув кенгаши раиси мажлисда кворум борлигини инобатга олган ҳолда мажлисни очик деб эълон қилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан жамият директори О.Мустаев сўзга чикиб, хисоботда жамиятнинг даромадлар ва харажатлар сметасининг II -чи чорак якуни бўйича қуйидагича режа ва амалда бажарилганлиги тўгрисида маълумот берди.

Жами даромадлар: Режа бўйича 1.746.733600 сўм белгиланган бўлиб амалда 1.656.244.200 сўмга бажарилиб - 90 489 400 сўмга кам режа 94,8 % бажарилган.

Шу жумладан, хизмат хаки режада 505 830 000 сўм белгиланган бўлиб амалда 406  712 100 сўмга бажарилиб - 99.117.900 сўмга кам режа 80.4 % бажарилган.

Ижара хаки режада 352 000 000 сўм белгиланган бўлиб амалда 360 625 300 сўмга бажарилиб + 8.625.300 сўмга кўп режа 102,4 % бажарилган.

Жорий харажатлар режада 624 974 500 сўм белгиланган бўлиб хақиқатда 643 763 700 сўм сарфланган, харажатлар режада белгилангандан ташқари 18 789 200 сўм кўп сарфланган ёки 102,2 % харажат қилинган.

Бошка харажатлар 1-нчи чоракда режада 17 696 100 сум, амалда 84 239 800 сум куп сарфланди 66 543 700 сум.

Соф фойда режада 130 487 800 сум, амалда -88 305 300 сумга фарки эса -218 793 000 сумга камайиб кетди. Бунинг сабаби электр энергия, махсустранс ва бошка харажатларининг ошиб кетиши натижасида вужудга келганлиги айтилди.

Кенгаш аъзолари ушбу масалани куриб чикишиб, айрим савол жавоблардан сунг жамият директорининг хисоботи II -чи чорак якуни буйича шартли равишда қониқарли деб топилди.  

Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.

Кун тартибида мухокама этилган масала юзасидан кенгаш

Карор қабул қилди

1. Жамият директорининг II -чи чорак якуни бажарилиши юзасидан жамият директори ҳисоботи шартли равишда қониқарли  деб кабул килинсин.
2. Жамиятнинг даромадлар кисмида режалаштирилган хизмат хаки, автотухташ даромади, коммунал хизматлар режаси бажарилмаганлиги сабабли;
3. Жамиятнинг сметасида режадан ортиқча сарфланган электр куввати, махсустранс ва бошка ортикча килинган харажатлар ошиб кетганлиги учун директор уринбосари А. Б. Убайдуллаев, менеджерлар Э. Д. Перемкулов ва Ш. Джураевларга йул куйилган камчиликлар учун хайфсан эълон  қилинсин.
4.Мазкур мажлис қарори ижросини таъминлаш жамият ижроия органига юклатилсин.

Мажлис раиси           С. Косимов                                            

Мажлис котиби         Н. Муминова

Кузатув Кенгаши аъзолари:      Б. Хайдаров

                                                   С. Мирзадияров

                                                   Р. Халиллаев

                                                   Б. Каюмов

                                                   Т. Камолов