“КЕЛИШИЛГАН” Жамият Кузатув Кенгашининг 2014 йил 13 мартдаги мажлис қарори билан _________ |
“ТАСДИҚЛАНГАН” Жамият акциядорларининг 2014 йил 16 апрелдаги умумий йиғилишқарори билан |
“YUNUSOBOD DEHQON BOZORI” АЖ
ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ
тўғрисидаги Низоми
(янги таҳрирда)
Тошкент шаҳар – 2014й.
1. Умумий коидалар
1.1. Мазкур Низом «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг хукуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган дегандаяккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган(директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция),тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчиорган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижоратташкилотига (бошқарувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга(бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назардатутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томониданбелгиланади.
1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва «YUNUSOBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
II. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчн органини тузиш тартиби
2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
2.2. Жамиятнинг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, жамият уставида белгиланган тартибда жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига топширилган бўлиб, Кузатув кенгаши томонидан сайланади.
Жамият уставида белгиланган тартибда жамиятнинг коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши амалга оширилади.
2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади. Кузатув кенгашининг қарорига кўра ушбу масала акциядорлар ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
2.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Кузатувчи кенгаш томонидан шахсий тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт;
Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.
2.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатувчи кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.
2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин коллегиал ижро этувчи органнинг рахбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш ёки тўхтатиш мумкинлиги тўғрисида хар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.
2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижро этувчи орган таркибига кирадиган шахснинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, унинг вазифалари Жамият кузатувчи кенгашининг қарори билан белгиланадиган шахс томонидан жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажарилишига йўл қўйилади.
2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувча органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш хақидаги Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.
Кузатувчи кенгаш жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни, улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш хуқуқига эгадир.
III. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг ваколатлари ва таркиби
3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти рахбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.
3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:
- ижро этувчи орган рахбари ўринбосари, бош бухгалтер, бошмуҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
- асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг рахбарлари бўлганбошқарувчилар;
- акциядорлик жамияти фаолиятининг мухим йўналишларинитаъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин бўлиб, унинг аниқ сони жамият уставида белгилаб қуйилади.
3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томониданбелгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган мехнат контрактишартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатувчи кенгашининг,ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган рахбаринингкўрсатмалари доирасида иш тутади.
Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.
3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи рахбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа холатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш хуқуқига эга.
IV. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбари
4.1. Ижро этувчи орган рахбари акциядорлик жамияти фаолиятинингбарча масалаларини мустақил равишда хал қилди, Умумий йиғилиш ёки
Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
4.3. Ижро этувчи орган раҳбари:
- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқаташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унингманфаатларини ифодалаш;
- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари биланолдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруфқилиш.
- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома(контракт)лари тузиш;
- ишончномалар бериш;
- банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
- ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий
- бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
- ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.
4.4. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:
- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқароришлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолжятига раҳбарлик қилиш,Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатигакиритилган масалалардан ташқари;
- Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгашиқарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
- ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнииг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
- жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарурбўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
- жамиятии ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлабчиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назоратқилиш;
- жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
- жамиятда бухгалерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши,зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқамолиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши,шунингдекакциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиганжамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши, Ижро этувчиорганнинг рахбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режа бажарилишинингбориши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради;
- жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
- давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
- жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
- хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъмиилаш;
- жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлисларн ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлисибаёнларини имзолаш;
- жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамиятходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхшифойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
- меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
- ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамиятходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
- жамоа музокораларида ижро этувчи орган вакилларинингиштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида ишберувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларнибажариш;
- ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тўғрисидаги ахборотниАкциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатувчи кенгашигабелгиланган муддатда тақдим этиш;
- амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилгап ахборотлар улартомонидан олиниши, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш,дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барчахуқуқларига риоя қилиш;
- ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрийҳужжатларга риоя қилиш.
4.5. Ижро этувчи орган рахбарининг аниқ хуқуқлари ва мажбуриятлариконтрактда у билан олдиндан келишиб олинади.
V. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг иш тартиби
5.1. Акциядорлик жамиятн ижро этувчи органининг мажлиси зарурхолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган
томонидан Кузатувчи кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилишиучун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акдиядорлик жамиятинингижро этувчи органи мажлисида олдиндан мухокама этилади. Акциядорликжамияти ижро этувчи органининг фикри хақида Кузатувчи кенгашда ваАкциядорларнинг умумий йиғилишида ижро этувчи орган рахбари ёки утомонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ваҳимоя қилади.
5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижроэтувчи орган рахбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилигибўйичаунинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорликжамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади.
Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:
- мажбурий тартибда Кузатувчи кенгаш рахбарига ва тафтиш комиссияси
- рахбарига;
- бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақатижро этувчи орган рахбарининг рухсати бўйича;
- амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳоллардабошқа шахсларга ва корхонларга (шу жумладан давлат органларига)берилади.
VI. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзоларининг жавобгарлиги
6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятитомонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлгантақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисидахабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.
6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи биланберилган хуқуқлардан ўзлари мехнат муносабатларида бўлган юридиква жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлидафойдалан-масликларикерак.
6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорликжамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича харакатларга йўл қўйилмаслиги керак.
6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолариаъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти махсулотларини сотиш ёкихизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этишёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзосиакциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардагиўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамиятиКузатувчи кенгашини хабардор қилмоғи лозим.
6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўзвазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги,натижасида жамиятига етказилган зарар учун ЎзбекистонРеспубликасинингамалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорликжамиятига етказилган зарарни қоилаш бўйича тўлиқ хажмида акциядорликжамияти олдида жавоб берадилар.
6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишгаолиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоббермайдилар.
6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларинингхаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар)жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида ижро этувчи органаъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айримаъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга хақлидир.
Жамият рахбари И.З.Сабиров