«Юнусобод деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига

«Юнусобод деҳкон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2014 йил 16 апрель соат 1100 да жамият маъмурият биносида акциядорларнинг навбатдаги умумиймажлиси ўтказилишини маълум қилади.

Умумий мажлис жамият маъмурият биносида ўтказилади (Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,Д-3 мавзе, индекс 100037).

Умумий йиғилишни ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси- 2014 йил 16 март, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган санаси- 2014 йил 12 апрель.

Акциядорларни руйхатга олиш 2014 йил 16 апрель соат 1000дан бошланади.

Умумий мажлис кун тартиби

1 . “Юнусобод деҳқон бозори” АЖнинг 2013 йил якуни бўйича иш фаолияти юзасидан жамият ижроия органи рахбарини ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

2. Жамиятнинг 2013 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамиятнинг 2013 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

4. Жамият кузатув кенгашининг 2013 йил фаолияти бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

5. Жамиятнинг 2013 йил фаолияти якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2013 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдори ва тўлаш тартибини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2014 йилги бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

9. Жамият директорини сайлаш хакида.

10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият аудиторини сайлаш ва аудитор хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп микдорини белгилаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

12.Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий ворисиёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олмагандивидендларни жамият ихтиёрига ўтказиш ҳақида.

14. Жамият акциядорларининг ваколатлари ва акциядорлар умумий йигилишини утказиш тартиби тугрисидаги низомни янги тахрирда тасдиклаш.

15. Жамиятининг «Кузатув Кенгаши» хакидаги низомини янги тахрирда тасдиклаш.

16. Жамиятнинг ижроия органи тугрисидаги низомини янги тахрирда тасдиклаш.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган ҳужжатлар билан 2014 йил 14 апрелдан жамият маъмурият биносида танишишлари мумкин. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2014 йил 12 апрель холатига тузилади.