2015 йил  13  август Тошкент шахри
Юнусобод тумани
Маъмурият биноси
соат 11-00

Йигилишда катнашганлар:

Р.  Халиллаев - Тошкент шахар Савдо департаменти  бошлигининг маслахатчиси

Д. Халисов - Юнусобод тумани хокимининг биринчи уринбосари, Кузатув кенгаши раиси

И.  Собиров – «Юнусобод дехкон бозори» АЖ директори

Реестр бўйича акциядорлар сони 765 та, 650000 та овоз. Йигилишга жаъми  15 та акциядор, 621088 овоз билан катнашиб, йигилиш утказиш учун кворум 95,55 % ни ташкил этди.

Тошкент шахар Хокимиятига тегишли 94,95% акцияларнинг ишончли вакили этиб, Тошкент шахар Савдо департаментидан бошликнинг маслахатчиси Р.  Халиллаев  юборилган.

Йигилишда раисликни Кузатув кенгаши раиси Д. Халисов олиб борди.

Д. Халисов йигилиш утказиш учун кворум 95,55 фоиз булганлигини маълум килди ва йигилишни очиш учун овозга куйди.

Йигилиш катнашчилари бир овоздан йигилишни очиш учун овоз бердилар.

Д. Халисов йигилиш раёсатига 3 киши Р.  Халиллаев,  И. Собиров ва  Д. Халисовнинг номзодлари таклиф этилганлигини инобатга олиб овозга куйди.
Йигилиш катнашчилари томонидан номзодлар бир овоздан кабул килинди.

Йигилишга котиб этиб, Н. Муминова номзоди таклиф этилди ва йигилиш катнашчилари томонидан бир овоздан кабул килинди.
Шунингдек, Д. Халисов йигилишга санок комиссияси сайлаб олиш лозимлиги хакида айтиб, санок комиссияси номзодлигига таклиф этилган Ш. Юлдашева, Ф. Закирова ва М. Асатоваларнинг номзодларини овозга куйди.

Санок комиссияси юкоридаги таркибда бир овоздан кабул килинди.

Йигилиш раиси Д. Халисов умумий йигилиш кун тартибига куйидаги масалалар киритилганлигини маълум килди:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган 64-сонли йиғилишида берилган топшириқларни кўриб чиқиш.

 

Қарор қабул  қилинди.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган йиғилиш бўйича 64-сонли баёнда ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ. Ибрагимовнинг 2015 йил 15 июлдаги 03/1-754-сонли топшириғида деҳқон бозорларида йўл қўйилаётган тартибсизликларни бартараф этиш, бозорларни асосий турдаги озиқ-овқат ва мева сабзавот маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини таъминлаш ишларини самарали ташкил қилиш, қишлоқ-хўжалиги, гўшт маҳсулотларини келтирилишини тизимли ташкил этиш, бозорни 40 % савдо ўрнини ҳақиқий деҳқонлар ва фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларга ажратиб бериш бўйича жамият ижроия органи томонидан бажарилаётган вазифалар инобатга олинсин.

2. Бозорда фаолият юритаётган деҳқонлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркор ўртасида нарх-навони асоссиз ошириб юбормаслик мақсадида аҳолига сотиладиган айрим турдаги (14 тур) маҳсулотларнинг энг юқори чегараланган нархларига риоя этишлари бўйича уларга ижроия орган томонидан тушунтириш, тавсия этиш ҳамда қонун доирасида тадбиқ этиш вазифалари амалга оширилсин. Бунда, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда (мавсумийликка қараб) белгиланган ва тавсия этилаётган нархлар доимий равишда қайта кўриб чиқилишига эътибор берилсин.

3. Мазкур вазифаларни ҳар чорак якуни бўйича бажарилиши юзасидан ижроия орган ҳисоботи кузатув кенгашлари йиғилишида танқидий тинглаб борилишини таъминлансин.

4. Жамият директори И. Сабировга мазкур йиғилиш қарорларини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

 

Мажлис раиси Д. Халисов
Баённи олиб борди Н. Муминова
21.08.2015 йил