“Юнусобод деҳқон бозори” АЖ Кузатув Кенгаши 2025 йил 20 ноябр куни соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Юнусобод 3-мавзе. Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2025 йил 28 октябр ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 14 ноябр ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият томонидан мол-мулкни бошқа шахсга бериш, яъни жамиятнинг бино ва иншоотларини тегишли ер участкаси билан бирга танлов асосидаги аукцион савдолари орқали сотиш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;
2. Жамият ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаси бўйича шартларни белгилаб қўйиш ҳақида.
