Бош саҳифа Мобил версияси Хира курадиганлар учунАлоқалар

Онлайн сўровнома

Сайтимизда қандай мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Тармоқ ҳақида кўпроқ маълумот - 12.5%
Ҳизматлар ҳақида кўпроқ маълумот - 31.3%
Мамлакатимиздаги долзарб янгиликлар - 18.8%
Жаҳон янгиликлари - 0%

Овозлар сони: 16
The voting for this poll has ended on: Январь 9, 2018

Обуна бўлиш

МАЪЛУМОТНОМА

«Юнусобод дехкон бозори» Очик Акциядорлик Жамияти; очик турдаги «Олой бозори» акциядорлик жамиятининг Юнусобод А. Дониш, Таш ГРЕС бозорлари, Юнусобод мавзеси 14-16-17-19 дахалари, Муртазаев кучасида жойлашган «Юнусобод Бозори» бозор шахобчаларининг мулки ва бинолар киймати "Ун етти миллион сум"ни ташкил этган холда, Узбекистон Республикаси Давлат мулки кумитасининг Тошкент шахридаги бошкармаси томонидан 1998 йил 8 июлдаги 602 к-ПО сон БУЙРУГИГА асосан Очик акциядорлик жамияти «Олой бозоридан» ажраб чиккан ва ташкил этилган.

«Юнусобод бозори» Тошкент шахар Хокимининг 1998 йил 30 ноябр кунидаги 472-сонли карорига асосан Юнусобод тумани Д-З да янги бозор курилиши ишлари бошлаб юборилди хамда 1999 йил 1-сентябрида янги бозор куриб битирилди ва ишга туширилди.

Тошкент шахар Юнусобод тумани Хокимининг 2003 йил 22 сентябрдаги 993-сонли карори билан руйхатга олинган. Юридик манзили 100194 Тошкент шахри Юнусобод 3 мавзе. Асосий фаолияти хизмат кусатиш.

Акциядорлик жамияти узининг низомига, маблагига, балансига эга. Жамият асосан кишлок хужалиги махсулотларини сотишга ихтисослашган. Унинг ер майдони 4,36 г.дан иборат. Акциядорлик жамиятига карашли, А.Дониш, Чош-Тепа, ТашГРЭС ва 15,16,17 мавзеларида, «Ок тепа», «Посира», махаллаларида шахобчалари мавжуд. Жамиятда 1 та пуллик автоулов тухташ жойи мавжуд булиб, 218 та авто улов сигимига эга. Бугунги кунда 2004 та савдо расталари мавжуд.

«Юнусобод дехкон бозори» АЖда 2 та ДСИ таянч пункти, 2 та ИИБ таянч пункти мавжуд булиб, 3 та ДСИ ходими ва 4 та ИИБ ходимлари мавжуд. Бозорда 12 та умумий овкатланиш шахобчалари, 87 та озик- овкат ва 13 та маиший хизмат курсатиш шахобчалари ва гушт, сут, кандолат ва балик павильионлари мавжуд. Бозор худудида банк шахобчаси ва пойафзал таъмирлаш устахонаси мавжуд. Бозор санитар холатини саклаш ва молиявий натижаларини расмийлаштириш бошка масалалар буйича 94 та ходим фаолият юритмокда.

Расталардаги савдо килаётган сотувчилар фартук, румол калпок ва бейджик билан таъминланди. Сотувчиларни фартук, румол, калпок ва енгликлар билан тухтовсиз таъминлаш максадида жамият худудида замонавий куринишдаги кийим тикиш устахонаси шахобчаси ташкил этилган.

Сотувчи ва харидорларга фавкулотда вазият юз берганда биринчи тиббий ёрдам курсатиш максадида, жамият худудида   замонавий куринишга эга булган тиббий хона фойдаланилмокда.

Бозорнинг кириш чикиш жойларига бозорнинг номи, паспорти ва эвакуация килиш паннолари урнатилган.

Бозорнинг асосий тузилмаси ва расталарнинг жойлашиши схемаси ишлаб чикилди, тасдикланди, расталар ракамланиб, сегментация асосида махсулотларни турлари буйича жойлаштирилди ва расталар устки кисмини банер билан копланди, махсулотларни турлари ёзилган паннолар сегментация асосида жойлаштирилди. Жамият худудига 4 та замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган назорат-касса аппаратлари билан жихозланган тургун савдо шахобчалари курилган.

Тошкент шахар хокимининг 4 март 2014 йилдаги 213-сонли «Жой ва хизмат хакки»нинг тасдикланган ставкалари акс эттирилган паннолар юкорида кайд этилган тургун шахобчаларнинг сотувчи ва харидорларга кулай булган, куринарли жойларга урнатилган.

Жамият кошидаги "Элга хизмат Юнусобод" шуъба корхонаси   ташкил килиниб, жамият худудининг 5 шахобчасида узлуксиз равишда кишлок хужалик махсулотлари билан савдо килиш ярмаркаси ташкил этилиб, шахар ахолисига сифатли ва арзон нархларда кишлок хужалиги махсулотлари сотилмокда ва ташкил этилганлиги тугрисида радиода эълон бериб борилмокда.

Бозор назоратчилар ва пуллик хизмат курсатиш ходимлари билан бозор маъмурияти бозор фаолиятига тегишли булган Узбекситон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг Карорлари, ва Тошкент шахар хокимининг карорлари билан хар ойда 2 маротаба укув машгулотлари утказилади.

Жамият худудига сотиш учун олиб келинган барча кишлок хужалиги махсулотлари, гушт ва гушт махсулотлари, сут ва сут махсулотлари хар куни эрталаб доимий равишда вет лаборотория куригидан утиб, яроклийлиги тугрисида маълумот олиб, сотувга куйилади.

Бозор худудида ташкил этилган барча шароитлар шахримиз ахолисига хизмат курсатиш учун яратилган.