Ўзбекистон Республикаси Президенетининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 253-сонли қарорлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари)дан фойдаланган ҳолда кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг чакана савдоси учун зарур шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган мулкий комплекс;
- юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш;
- бозорларда жисмоний шахсларга фақат уларда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда, улар бир марталик тўловни тўлашган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш (ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш бундан мустасно);
- шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
- назорат органлари вакиллари бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда уларга ҳамроҳлик қилиш;
- бозор ҳудудида тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларини прокатга бериш,юк сақлаш жойларини ташкил этиш, юкларни ташиш учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат белгиланган тарифларга мувофиқ бозор маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
- сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатиш;
- арава, тарози, ҳожатхона ва бошқа хизматлар курсатиш;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа хизматлар кусатади.